“Toshkent suv taʼminoti”: Жамият жамоаси томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Ali Said” сув иншоотида “Yashil makon” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. ФОТОАЛЬБОМ
Бош саҳифа | Русский язык
Бугун “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ жамоаси томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Ali Said” сув иншоотида 1000 та дан ортиқ мевали дарахт ниҳоллари эқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Yashil makon” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига миллионлаб дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.
Ушбу лойиҳа ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича куз мавсуми тадбирини амалга ошириш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ тасарруфидаги филиалларида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Тадбирлар доирасида 22 та шаҳар ва туман сув таъминоти филиалларига қарашли оқова ҳамда сув иншоотларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Шунингдек, дарахтлар ва бордюрлар оқланмоқда, ариқ-зовурлар хазонлар олинмоқда ва худудлар бегона ўтларлан тозаланмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, сув иншоотларини тартибга келтириш ва насос агрегатларини жорий таъмирлаш ишлари кенг қамровли олиб борилмоқда.
Маълумот учун, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Бу борада тегишли олиму-мутахассислар тавсияси билан сувсизлик ва касалликка чидамли гужум, қайрағоч, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт новдалари экилиши белгиланган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat