“Toshkent suv taʼminoti”: Ўрта Чирчиқ тумани Янгиҳаёт кўчасида ичимлик сув таъминотини тизимли йўлга қўйиш бўйича Расмий баёнот (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Ўрта Чирчиқ тумани Янгиҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Ўрта Чирчиқ тумани “Жанғабой” МФЙда 1026 та хонадон бўлиб, 4063 нафар аҳоли яшайди.
“Жанғабой” МФЙ Бесовул ва Тортувли кўчасида жойлашган “Тортувли” сув иншооти ва тармоқлари 1975-80 йилларда қурилган.
“Жанғабой” сув иншооти ва тармоқлари эса 2008 йилда қурилган. Ушбу сув иншоотлари “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Ўрта чирчиқ тумани бўлими балансида ҳимобланмайди. Яъни МФЙ ўзини ўзи бошқариш услубда ҳисобланади.
“Жанғабой” МФЙ график асосида кунлик тўрт соатдан аҳолига ичимлик суви билан таъминланади.
Юқорида санаб ўтилган иншоотларда ва сув тармоқларда носозлик аниқланса, МФЙ аҳолиси томонидан бартараф этилади.
Шунингдек, сув иншоотларда ЭЦВ 8 -25-100 ва ЭЦВ 6-10-90 насос агрегатларида электр энергия сарфини Туман ТЭТК билан икки томонлама шартнома асосида ҳисоб-китоб қилиб келинмоқда.
Янгиҳаёт кўчасида ичимлик сув таъминотини тизимли йўлга қўйиш учун тегишли тартибда қурилиш-пудратчи ташкилот танлов ёки давлат манзилли дастури асосида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади.
ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.