“Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси Тошкент вилоятига ташриф буюрди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Д. Азимов Тошкент вилоятида бўлиб, соҳада олиб борилаётган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, ходимлар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, “Нурафшон шаҳрида қурилаётган 4000 куб метр/сутка оқова сув тозалаш иншоотини ишга тушириш ҳамда аҳоли яшаш пунктларининг ички оқова сув тизимларини тортиш, оқова сув ҳайдаш (KNS) иншоотларини қуриш” лойиҳаси асосида бунёд этилган оқова сув иншоотида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 12 июндаги тегишли топшириғига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Нурафшон шаҳри аҳолисининг оқова сув хизматига бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат.
Лойиҳа доирасида амалга оширилган ва олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш юзасидан мас’улларга Д.Азимов томонидан тегишли топшириқлар берилди.