“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Бекобод тумани Тошкент-Бекобод автомабиль магистраль йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган ичимлик суви қувури таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
2024 йил 23 майда Бекобод шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи "3-сув олиш иншооти"дан Бекобод шаҳрига келадиган Бекобод тумани Тошкент-Бекобод автомабиль магистраль йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган ичимлик суви қувури қисмида фавқулодда авария ҳолати вужудга келганлиги маълум қилинганди.
Бекобод шаҳар филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, диаметри Ø800мм ли бўлган магистраль қувури таъмирланди.
24 май куни иккинчи ярим кунида Бекобод шаҳрининг 11-12-13-14-15-64-65-80-81-даҳаларидаги кўп қаватли уйларнинг юқори 3-4-5-қаватларида ҳамда "Yangi hayot", МФЙларида яшовчи аҳолида ичимлик суви билан қайта таъминланди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat