May 16

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Yoshlar kundaligi | Rasmiy каналида эълон қилинган Жамият фаолиятига тааллуқли ТАНҚИДИЙ материал бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Бугун, 16 май куни соат 15:07да Yoshlar kundaligi | Rasmiy телеграмм каналида “Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? сарлавҳа остида #Танқидий материал эълон қилинди.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 2-хатбошида:

Масалан, жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг 22 та маҳалласида (аҳоли — 57,5 ​​минг киши) ва 400 та ташкилотларида (шундан 18 та мактабгача таълим муассасаси, 14 та мактаб, 1 та туғруқ мажмуаси, 4 та оилавий поликлиника, 1 та Олий таълим муассасаси) ичимлик суви ўчирилгани қайд этилган.– деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – ўзининг ижтимоий тармоқларида Жамият Олмалиқ шаҳар филиали тасарруфидаги “Ахча” сув олиш иншоотидан “Сартамғали” сув иншоотига етказиб берувчи Диаметри 900 мм ли босимли вакуум насос станциясида носозлик ҳолати юзасидан Бош диспетчер Абдураҳмон Қамбаров иштирокида БРИФИНГ ташкил этилди.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 3-хатбошида:

Таъкидлаш лозимки, Олмалиқ кон-металлургия корхонаси акциядорлик жамиятининг фойдаланилган ичимлик суви учун қарздорлиги мавжудлиги туфайли “Тошкент вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти сув сотиш бўлими мутахассиси Шавкат Нишонов бир гуруҳ инспекторлар билан биргаликда комбинатга қарашли санаторий-профилакторийга ичимлик суви беришни ўзбошимчаларча ва ўзбилармонларча ўчириб қўйган. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – Олмалиқ шаҳрида Бюджет-дебитор қарздорлиги 320 049 000 сўм, юридик қарздорлиги 3 008 755 692 сўм ташкил қилади.

Шулардан катта карздорлари: АГМК – 1 225 183 000 сўм; Интер Инженеринг ЛТД” – 1 220 804 000 сўм; Мемор Инжиниринг МЧЖ – 562 768 692 сўм.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241-сонли Фармонига асосан, Бюджет ва юридик корхоналари олдиндан 100% тўловларни амалга ошириш тўғрисида белгилаб қўйилган.
Хусусан, 4-бандига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:
барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 4-хатбошида:

Бошқа бир ҳолатда эса, Тошкент вилояти “Сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Равшан Маякубов томонидан илгари сурилган қарздорлик масаласини ҳал қилиш иддаоси билан Нурафшон шаҳар Мактабчага ва мактаб таълими бўлимининг 7-давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 1, 4-мактаблар ичимлик сувидан узиб қўйилган. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – Нурафшон шаҳар Мактабгача ва Мактаб таълим бўлими томонидан 2024 йил 01 январь ҳолатига кўра 27 088 000 сўм деб қарздорлиги ташкил этилиб, 30 апрель ҳолатига кўра, 41 125 224 сўмга ошган бўлиб, жами 68 213 224 сўм ташкил қилинади.

Соҳа мутахассислари томонидан 26 апрелдан ичимлик сув тармоғи тўхтатилган. 7 май куни эса ичимлик сув тармоғи қайта фаоллаштирилган.

7 майда тўлиқ ундирилди. ҳозирги кунда дебитор карздорлиги мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241-сонли Фармонига асосан, Бюджет ва юридик корхоналари олдиндан 100% тўловларни амалга ошириш тўғрисида белгилаб қўйилган.
Хусусан, 4-бандига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:
барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 9-хатбошида:

Масалан, жорий йилнинг 2 май куни @rahmonali_uz телеграм-каналида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги рўпарасида ичимлик сувининг оқиб ётгани ҳақида пост эълон қилинди. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ –

Кечаги сув ҳали ҳам оқиб ётибди. Сувоқовани хабар қилишича, бу сув, ОКМК корхонасига қарашли экан.

Менга кимга қарашли эканни мутлоқ қизиқ эмас, мақсадсиз оқиб ётиши қанчалар тўғри?

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 10-хатбошида:

Шу куни @yangiyolliklar телеграм-каналида Янгийўл тумани Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 14-мактаб кўчасида сув қувури ёрилиб кетгани, аҳоли мурожаатлари мутасаддилар томонидан эътиборсиз қолдирилаётгани келтирилган. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – Муносабат эълон қилинди.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 11-хатбошида:

8 май куни sizdantelegram телеграм-каналида Зангиота тумани Туркистон маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш муамоси ёритилган. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – Жамият раҳбари томонидан зудлик билан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳозирда Зангиота тумани Туркистон маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларда ичимлик суви ҳолати бўйича таҳлилий маълумот ва хулоса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Якуний баёнот муддати тузилиши билан Жамият директорининг биринчи ўринбосари – Бош муҳандиси томонидан Брифинг ташкиллаштирилади.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” МЧЖ ўзи истаган вақтда бутун вилоятни сувдан узиб қўяверадими? материалнинг 12-хатбошида:

14 май куни @Kusherbayevga_murojaat телеграм-каналида Нурафшон шаҳар Сада маҳалласида ичимлик сувининг исроф бўлиб ётгани ҳақида фуқаролар мурожаати акс эттирилган. – деб кўрсатилган.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ – Расмий муносабат Нурафшон шаҳар ва Кушербаевга мурожаат телеграммларида берилди

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat