February 26

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Юқори Чирчиқ туманининг “Buloq boshi”,  “Chumchuqjar” ва “Sirg‘ali 2023” сув олиш иншоотида насос агрегатлари алмаштирилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Юқори Чирчиқ тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Buloq boshi”, “Chumchuqjar” ва “Sirg‘ali 2023” сув олиш иншоотида насос агрегатларида носоз ҳолга келганлиги аниқланди.

“Toshkent viloyati suv ta’minoti” АЖ директори топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Юқори Чирчиқ тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан қуйидаги сув олиш иншоотида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган насос агрегатлари алмаштирилди:

– “Buloq boshi” сув олиш иншоотида ЭЦВ 8-25-70 ўрнига 8-40 -90 насос агрегати, 358 та истеъмолчи ичимлик сувдан фойдаланиб келмоқда;

– “Chumchuqjar” сув олиш иншоотида ЭЦВ 8-25-70 ўрнига 6-16-70 насос агрегати, 625 та истеъмолчи ичимлик сувдан фойдаланиб келмоқда;

– “Sirg‘ali 2023” сув олиш иншоотида ЭЦВ 8-25-70 ўрнига 8-40-90 насос агрегати, 315 та истеъмолчи ичимлик сувдан фойдаланиб келмоқда.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat