June 19, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Олмалиқ шаҳри “Koinot” МФЙда диаметри Ø100 мм ли ичимлик сув қувури таъмирланди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Олмалиқ шаҳри “Koinot” МФЙ Ифтихор (Бабушкина) кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, “Koinot” МФЙда диаметри Ø100 мм ли эски сув қувурида ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.

Олмалиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, махсус ускуналар билан диаметри Ø100 мм ли ичимлик сув қувури хомут билан таъмирланди.

Мазкур тармоқ орқали Ифтихор (Бабушкина) кўчасидаги икки қаватли уйнинг 12 та хонадон егалари ичимлик сув билан таъминлаб келинмоқда.

Маълумот учун, Олмалиқ шаҳар 24/7 диспетчерлик хизмати ☎️ 998 70 615-21-70, 70 615-22-85

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд сув қувурларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан, улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати