“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳар аҳолисини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув таъминотини яхшилаш мақсадида қуйидаги ишлар режалаштирилган ва амалга оширилган ишлар тўғрисида (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Нурафшон шаҳрини тўлиқ оқова сув тармоқлари яхшилаш мақсадида, 4000 куб метрли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш ҳамда 30,7 км узунликдаги оқова сув тармоғини қуриш режалаштирилган.
ПК–4067-сонли Қарорига асосан, 2019–2023 йиларда қурилиши режалаштирилган, ҳозирда жами: 30,7 км оқова сув қувури тортилган ва оқова сув тозалаш иншоотини 2000 куб метрли ишга туширилиши жараёнида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 май ВМҚ–5118-сонли қарорига асосан Нурафшон шаҳрида ичимлик сув тизимини яхшилаш белгиланган:
1. Нурафшон шаҳар “Нурафшон смарт сити” ҳудудида ичимлик ва окова сув тармоқларини қуриш, Чиғириқ сув иншоотини реконструкция қилиш ва Нурафшон марказий сув иншоотини реконструкция қилиш объектларига бош пудратчи “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ корхонаси белгиланган.
Юқоридаги кўрсатилган объектларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
2. Нурафшон шаҳар “Нурафшон смарт сити” ҳудудида 3.6 км оқова сув тармоғи ва 4.6 км ичимлик сув қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 3.0 км оқова сув тармоғи ва 4.2 км ичимлик сув тармоқлари ётқизилди.
3. “Нурафшон” МФЙ да жойлашган Чиғириқ сув иншоотида 250 метр чуқурликда 3 дона янги скважина қазиш ва насос агрегатларини ўрнатиш белгиланган. Ҳозирги кунда режалаштирилган ишлар амалга оширилиб “Янгиобод”, “Нурафшон”, “Ёшлик”, “Бирлик” МФЙларда 10 000 нафардан ортик аҳолисининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
4. Ойбек, “Тўйтепа” ва “Наврўз” МФЙ аҳолисини сифатли ва узлуксиз сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида Ойбек МФЙда жойлашагн марказий сув иншоотига 500 куб метрли 2 дона сув сақлаш ховузи (резурвар), насос агрегатлари ва сувни зарасизлантириш (хлорлаш) биноси қуруш ишлари олиб борилмоқда.