“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ва шаҳар, туман ходимлар хонадонида кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатилиш бошланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Мамлакатимизнинг бир қатор туман ва шаҳарларни энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш ва ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Бекобод шаҳар, Дўстлик маҳалласи 14-даҳа 45-уй 32-хонадонда истиқомат қилувчи Хайрулла Ғайбуллаев хонадонида 3 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатилди.
Истеъмолчи ва Тошкент вилояти “IPOTEKA BANK” ATIB BEKABAD FILIALI ўртасида беш йиллик икки томонлама шартнома имзоланди.
Шартнома бандларида 1 кВт қувват 11 млн сўмдан баҳолангани кўрсатиб ўтилган.
Қурилма тегишли тартибда лабораториялар текширувидан ўтказилганлиги сабабли ўртача 20-25 йил давомида хизмат кўрсатади. Бу эса, ўша давр оралиғида техник хизмат кўрсатиш талаб этилмайди.
Ҳозирги кунда қуёш панелларни хонадонларда ўрнатиш қулай ва осон.
Хонадон эгаси эҳтиёжидан ортган қисмини электр тармоқлари корхонасига сотиб даромад қилиш ҳам мумкин. Бунда жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай солиқ тўловлари амалга оширилмайди.
Маълумот учун, қуёш нурини электромагнит тўлқинлари деб қараш мумкин. Квант назариясига асосан, электромагнит тўлқинларига нол массали элементар заррачалар – фотонлар деб қаралади.
Қуёш энергиясини фотоэлектрик энергияга қайта айлантириш асосида 1887 йилда Герс томонидан яратилган, ёруғлик фотонларинг баъзи бир металларнинг электронлари билан киришуви натижасида электронлар маълум миқдордаги энергияга эга бўладилар. Мана шу энергиядан фойдаланган ҳолда қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри электроэнергия олиш мумкин. Бу жараёнга фотоэффект ҳодисаси дейилади.
Шундай килиб, фотоэлектр ячейкаларида ёруғлик нурланиш энергияси электр энергиясига айлантирилади. Фотоэлектр ячейкаларини тайёрлашда биринчи бўлиб моно ёки поликристалл кремнийдан фойдаланилган.
Кейинги вақтларда фотоэлектр ячейкалар аморф кремний, кадмий – теллурид ёки мис – индий-селиндан юпка плёнкалар шаклида тайёрлана бошлади. Уларнинг фойдали иш коэффитценти қарийб 8 фоизни ташкил этади, бироқ моно ёки поликристалл кремнийдан тайёрланадиган фотоэлектр ячейкаларга қараганда тайёрланиши арзонроқдир.