“Toshkent suv taʼminoti”: Юқори чирчиқ туманида коррупция ҳолатлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Ахборот таҳлил бўлим бошлиғи Б.Усмонов, Комплянс назорат хизмати инспектори Э.Байкабилов, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми бўлими бошлиғи М.Исамиддинов, бўлим ходими Б.Бахрамбоевлардан иборат ишчи гурух томонидан, жорий йилнинг 28 июлида Юқори чирчиқ туман филиалида ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида, туман филиал ходимларининг ишга келишлари, ички меҳнат интизоми, ижро интизоми ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича ўрганиш (давомат) ўтказилди ва натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.
Шу билан бир қаторда туман филиал собиқ ходими Б.Тулягановнинг (к-2048 26.07.2023 йил билан кирим қилинган) аризасида келтирилган ҳар бир важлар муалиф иштирокида атрофлича ўрганилиб, тегишли туман филиал ходимларини жалб қилган ҳолда аниқлик киритилди.
Юқоричирчиқ тумани “Булоқ боши” МФЙ Соҳибкор қишлоғи сув иншооти машинисти Р.Соипова аризаси юзасидан ҳам муаллиф иштирокида ўрганилди, унда келтирилган ҳар бир важ бўйича тегишли ходимлар билан суҳбатлашилди.
Ҳозирги кунда сув иншооти аҳолига сув етказиб бермаётганлиги боис, ходим ўз ҳисобидан ойлик маоши сақланмаган ҳолда таътил(без содержаний)га чиқарилган.
Туман филиалига қарашли “Чумчуқжар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чумчуқжар” сув иншоотида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди ва тегишли таклиф ва маслаҳатлар берилди.
“Али-Саид” сув иншоотида олиб борилаётган ободонлаштириш, ҳудудда сақланаётган носоз техникалар (Трактор ва Чанган) ҳам кўздан кечирилди ва носоз техникаларни таъмирлаш бўйича тегишли меьёрий ҳужжатлар расмийлаштирилиши тушунтирилди.
“Уччинор” МФЙ, Шоликор кўчасида жойлашган, янги қурилган ва фойдаланишга топширилмаган сув иншооти таянч тўсиқлари (девор)ни номалум қўшни томонидан бузиб, ўзини фойдасига ишлатмоқчи бўлишлик ҳолати ҳам кўздан кечирилди.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ комплаенс назорат хизмати инспектори Эрмуҳаммад Байкабилов