June 12, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, Оҳангарон туманининг “Ялпоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 55 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, янги ичимлик ва оқова сув қувурлари инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ялпоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинига:

– 618 метр сув қувури ётқизилди;

– 5 дона колодец;

–1 дона сув қудуғи қазилди;

– 1 дона сув минораси;

– 55 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилди.

Маълумот учун, қурилиш ишларини “Shams Nur invest” MCHJ томонидан амалга оширилган.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати