August 30, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”:Зангиота ва Янгийўл туманларининг айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик сув таъминотининг узилишлар ҳолати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудида жойлашган ВУ – 1 сув ишлаб чиқариш иншоотини электр-энергия билан таъминловчи №110 – электр линиясидан келаётган электр кучланиши меъёрида (380 V дан 454 V) сақланмаётганли сабабли, мазкур сув иншоотидаги насос агрегатлари вақти-вақти билан тўхтатилмоқда.

ВУ – 1 сув иншоотидаги насос агрегатлари ўчирилиши туфайли қуйидаги туманларнинг маҳалла фуқаролар йиғинларига тоза ичимлик сувидан узулиш ҳолатлари кузатилмоқда:

Зангиота тумани – Абдужалилбоб, Кенгкичик, Ниҳол, Деҳқонобод, Чинор, Маданият, ЗАрафшон, Ибрат, Нуробод, Аччисой, Улуғбек, Ўрикзор, Тўқимачи, Обод тўқимачи, Саховат, Боғишамол, Обод турмуш;

Янгийўл тумани – Туябўғиз, Чаманзор, Чанг тепа, Хонқўрғон, Халқабод, Миришкор, Ниҳол, Олмозор, Ифтихор, Ватан, Самарқанд МФЙлар.

Ушбу МФЙларга махсус сув ташувчи автоулов орқали етказиб бериш тизимли ишга туширилган.

Маълумот ўрнида, ВУ – 1 сув ишлаб чиқариш иншоотида Қуйичирчиқ тумани ТЭТК томонидан “Т-2” трансформатор (10 000 КВА) ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat