August 16, 2023

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар ва туман филиалларида “Ободонлаштириш ойлиги” давом этмоқда. Фотоальбом – 1 

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман филаллари томонидан 2023 йил 30 июлдан 30 августгача “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда.

Бугунги кунда белгиланган тадбирлар доирасида 22 та шаҳар ва туман сув таъминоти филиалларига қарашли оқова ҳамда сув иншоотлари эгаллаб турган ер майдонлари ободонлаштирилиб, тартибга келтирилмоқда. Ушбу оқова ва сув иншоотларидаги бино-иншоотларнинг фасад ҳамда ички қисмларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, тадбирлар доирасида 61 та ички ёритиш тизими таъмирланиб, 15 000 дан ортиқ дарахтларни оқлаш ва шакл берилиб, 11 500 км ички ариқлар ва мелиоратив коллекторлар тозаланиб, атрофлари ободонлаштирилди.

ФОТОЛАВАЛЬБОМ

Янгийул шаҳар филиали Ниёзбош сув иншоотида ободолантириш ишлари
Ангрен шаҳар филиали Наврўз СТИ
Чиноз тумани Янги чиноз 3-сув иншоотида ободолантириш ишлари
Бўстонлиқ тумани 3-сув иншоотида ободолантириш ишлари
Олмалик шаҳар Сартамгали сув иншоотида ободолантириш ишлари
Чирчиқ шаҳар филиали 4-насос сув иншоотида ободолантириш ишлари

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat