“Toshkent viloyati suv ta’minoti”: Бекобод шаҳрида сайёр қабул ўтказилди (Foto)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv ta’minoti” АЖ директори томонидан ўтказилиши режалаштирилган ва тасдиқланган Оммавий сайёр қабуллар жадвалиган асосан, 2024 йил июнь ойида Бекобод шаҳрида аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича мурожаатлар ўрганилиб, жойига чиққан ҳолда ечим топмоқда.
Бекобод шаҳрида 3 мурожаат расмийлаштирилди:
Аллаяров Абдухолиқ Абдужалилович – Бекобод шаҳар филиалига қарашли бўлган оқова сув қувурини таъмирлашда амалий ёрдам сўради.
Шерматов Абдуназар – Хонадонидаги ошхона ва хожатхонага ўрнатилган сув ҳисобдонини 1та қилишда амалий ёрдам сўради.
Холмуратова Машхура – Нореал қарздорлик тўғрисида.
3 та мурожаат бўйича жойида тегишли тушинтириш берилди.
“Toshkent viloyati suv ta’minoti” АЖ директори томонидан сайёр қабулларда назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Матбуот котиби
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat