August 25, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Пискентда ичимлик сув сифати белгиланган талаб ва қоидаларга мувофиқ назорат қилинмоқда (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ тассаруфида 13 та лабораториялар мавжуд, шулардан, 5 таси оқова сувлар бўйича кимё бактериологик лабораторияси қолган 7 таси ичимлик сув лабораториялари ва 1 та марказий аналитик лабораториялар фаолият юритмоқда.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Пискент тумани филиали тассаруфида 57 та якка тартибдаги сув иншооти мавжуд.

Пискент туман ичимлик сув лаборатория ходимлари томонидан Бошқизилсой, Невис Новдак, Т.Ризаев ва Давлатбува сув иншоотлари, Намданак намуналий уйлар ва С. Абдуллаев, С.Хидиралиев, Ф. Убайдуллаев хонадонлардан ичимлик суви намуналари олиниб, таҳлил қилинган ва таҳлил натижаларига кўра ичимлик суви O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабларига жавоб бериши, яъни ичишга яроқли экани аниқланди.

Ярим йил давомида ичимлик сувини зарарсизлантиришда 1 345 (бир минг уч юз қирқ беш) кг гипохлорит натрий зарарсизлантириш воситаси сарфланган.

2022 йилда туманнинг ичимлик сувларни зарарсизлантириш учун 2 818 (икки минг сакиз юз ўн сакиз) кг ортиқ гипорхлорид ишлатилган.

Туманда ичимлик сув лабораторияси томонидан 2023 йилда ичимлик сувидан жами 396 та сув наъмунаси олиниши режа қилинган, шундан биринчи ярим йилликда 196 та сув наъмунаси олиниб, таҳлил қилинган ва таҳлил натижаларига кўра ичимлик суви O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабларига жавоб бериши, яъни ичишга яроқли экани аниқланди.

Сув иншоотларга бириктирилган машинист хлорловчи ходим ичимлик сувини гипохлор натрий билан зарарсизлантириш ишларини олиб боради.

Ҳар соатда ичимлик сувидаги қолдиқ хлор миқдорини аниқлаб дафтарга қайд қилиб боришади.

Маълумот учун, туман СЭО ва ЖС бўлими билан шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан, сув иншоотлардан ишлаб чиқарилаётган ичимлик сувини O‘zDst 950:2011 “Ичимлик суви” стандарти талабига жавоб бериш ва ичимликка яроқлигини аниқлаш мақсадида ҳар ойда туман СЭО ва ЖС бўлими ходими билан биргаликда шартномага асосан таҳлил наъмуналари топширилади ва таҳлил натижалари юзасидан вилоят марказий лобараториясига маълумот берилиб борилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat