June 20, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Тошкент туманнинг “Sirg‘ali”, “Faravon”, “Sarke”, “Ma’rifat” ва “Xalimkup” МФЙларга махсус сув ташиш автоулов орқали аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ–2818-сонли Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ижросини таъмилаш мақсадида, Тошкент туманинг аҳолига етказиб бериладиган сув тармоқларини тортиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Тошкент туман бўлими томонидан мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинига тасдиқланган жадвал асосида “Qodiriya” сув кўтариш иншоотидан келаётган ичимлик сув тармоғи орқали таъминланмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Тошкент туман бўлими мавжуд ичимлик суви тармоқлари орқали “Sirg‘ali”, “Faravon”, “Sarke”, “Ma’rifat” ва “Xalimkup” МФЙнинг айрим кўчаларидаги хонадонларга сув етиб борилмаётганлиги сабабли махсус сув ташувчи автоулов орқали етказиб бериш тизими ишга туширилган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ томонидан аҳолига етказилаётган ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиздир.

Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.

Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда махсус сув ташиш автоуловда етказиб берилади:

  • ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
  • ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
  • ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
  • фавқулодда вазиятларда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати