“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Қуйи Чирчиқ туманида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги, ноқонуний уланмалар бўйича маълумот (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ ва Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари биргаликда ичимлик сувидан истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги ва тармоғиққа ноқонуний уланиш ҳамда фойдаланиш юзасидан Қуйи Чирчиқ туманида рейд тадбирлари олиб борилди.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани бўйича 7344 та жисмоний истемолчилар мавжуд. Қуйи Чирчиқ туманидаги жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 392 003 933.06 млн сўм, ташкил этади.
– 69 039 391, 14 млн сўм пул тушуми;
– 19 та тармоқдан узулган. Жами 12 млн 400 минг сўм
– 4 та ноқонуний уланмалар аниқланган.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган МФЙ:
1. “Navqiron” – 34 587 032 млн;
2. “Mirobod” – 29 416 602 млн;
3. “Madaniyat” – 27 924 024 млн.
Қарздорлик бўйича (99) 613-68-90
Сув сотиш бўлими (90) 940-14-02
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, UZUM Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.
Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat