“Toshkent suv taʼminoti”: Нурафшон шаҳрида ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув махсус автоулов орқали етказиб берилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ томонидан аҳолига етказилаётган ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиздир.
Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими мавжуд ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётган маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолига махсус сув ташувчи автоулов орқали етказиб бериш тизими ишга туширилган.
“Ойбек” МФЙ Тошкент йўли кўчасида ичимлик суви қувурида носозликлар мавжудлиги сабабли, 5 май куни ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатилди, сув ташувчи автоулов орқали 284 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланган;
“Обод” МФЙ аҳолисини янги тармоққа уланиши учун ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатилди, 16 май куни сув ташувчи автоулов орқали 265 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланган;
“Юксалиш” МФЙ ҳудудида жойлашган Юксалиш сув иншоотида сув тортиш насоси алмаштирилиши сабабли, 23 май куни ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатилди, сув ташувчи автоулов орқали 258 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланган;
“Маърифат” МФЙ ҳудудида электр энергия тармоқларида носозликлар бўлганлиги сабабли, ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатилди, 15 май куни сув ташувчи автоулов орқали 343 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланган.
Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда махсус сув ташиш автоуловда етказиб берилади:
- ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
- ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
- ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
- фавқулодда вазиятларда.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.