“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, Оҳангарон туманининг “Ilg‘or” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1,5 мингдан ортиқ хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, янги ичимлик ва оқова сув қувурлари инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Ilg‘or” МФЙ ҳудудида:
– 4,3 км. узунликда ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Натижада маҳаллада яшовчи 1,5 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Шу муносабат билан маҳаллада шукроналик дастурхони ёзилиб, элга ош тарқатилди. Хайрли ишлар бардавом бўлсин, деб кексалар дуога қўл очишди.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.