“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Янгийўл туманида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги ҳолати бўйича маълумот (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Сувнинг кундалик турмуш тарзимизда тутган ўрнини англашни истасанггиз бор йўғи бир кунинггизни усиз ўтказишга ҳаракат қилиб кўринг.
Аслида битмас-туганмасдек кўринадиган бу неъмат ҳам бир кун тугаши аниқ. Шу боис масъуллар томонидан уни тежаш исроф қилмаслик хусусида доимий равишда тушунтиришлар бериб борилади.
Қолаверса, ҳар бир истеъмолчи қонунда белгиланган тартибда унга тўловни ўз вақтида амалга ошириши ҳам зарур.
Юртдошларимиз орасида бу масалани бироз эътибордан четда қолдирганлар ҳам бор, афсус.
Бу эса энг аввало ўзлари билан келиб чиқадиган ноқулайликларга сабаб бўлади.
Ҳозирда қарздорликни камайтириш юзасидан ҳам ишлар фаол олиб борилмоқда.
2023 йилнинг 1январь санасидаги ҳолатга асослансак туманда жами истеъмолчилар сони 17 122 нафарни ташкил этади. 9561 нафар истеъмолчида 8 324 237 491 сўм дебитор қарздорлик мавжуд эди.
2024 йилнинг 1 апрелидаги натижаларга кўра, 3 568 517 282 сўм қарздорлик қисқартирилган. Ҳозирги вақтда жами истеъмолчилар сони 24 844 нафарни ташкил қилиб 12 181 истеъмолчида жами 4 755 720 209 сўм қарздорлик мавжуд.
Қолган улушни ҳам камайтириш мақсадида, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат бошқармаси Тошкент вилояти бўйича инспектори, Янгийўл туман ИИБ, Янгийўл туман МИБ томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Шу вақтга қадар 315 нафар истеъмолчи сув тармоғидан узилди ва 235 нафаридан 694 992 086 сўм қарздорликни ундириш учун иш судга тақдим этилган.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat