“Toshkent suv taʼminoti”: Бўстонлиқ тумани “RTS” сув иншоотига ЭЦВ 10 160-60 насос агрегати ўрнатилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамиятига Бўстонлиқ тумани “Talpin” МФЙда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан тегишли тартибда мурожаат келиб тушган.
Хусусан, “RTS” сув иншоотига қарашли ЭЦВ 8 60-60 насос агрегатининг қувват босими пастлиги сабабли, энг сўнгги тармоққа уланган истеъмолчига ичимлик сув тармоғида сув узилиш бўлганлиги баён қилинган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бўстонлиқ туман бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Talpin МФЙ “RTS“ сув иншоотига қарашли ЭЦВ 10 160-60 насос агрегати ўрнатилди.
Мазкур “Talpin” МФЙнинг 560 та хонадон эгалари мавжуд.
Шунингдек, Ҳамид Олимжон кўчасида 27 та хонадон 2722408259 ҳисоб рақамли истъемолчи WG Craft базасида ҳисобдон ўрнатилмаганлиги ва 599 029.35 сўм камомади аниқланган.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.