May 30, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–2818-сонли Қарорига мувофиқ, Тошкент туманинг 2- ва 3- сонли сув тақсимлаш иншоотлари қурилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ–2818-сонли Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ижросини таъмилаш мақсадида, Тошкент туманинг 2- ва 3- сонли сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда аҳолига етказиб бериладиган сув тармоқларини тортиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, УРВ-3 резервуарлар 2х1500 куб метр геотекстиль қоплама ва щебень тўшалмаси қоплаш ишлари олиб борилмокда.

“MESMER-EAST” МЧЖ бош пудратчи ташкилоти томонидан Тошкент туманинг 2- ва 3- сонли сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда аҳолига етказиб бериладиган сув тармоқлари тортиш ишларини олиб бормоқда.

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)” лойиҳаси 2024 йил 31 декабрь куни якунига етади.

Маълумот учун, “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва қайта таъмирлаш (Фаза 1)” лойиҳасини амалга ошириш доирасида, ОТБ қарзи ҳисобига олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва махсус транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига (пенсия жамғармасидан ташқари) мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинган. (ПҚ-72, 238-банд 3-илова)

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати