November 21, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”:  Қибрай тумани филиалининг “Yuqori–yuz” сув иншоотидаги ичимлик сув кўтариш насоси Д-160-35 таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Жорий йилнинг 19 ноябрда эрталаб, тахминан соат 09:20да Қибрай тумани филалининг “Yuqori–yuz” сув иншоотидаги ичимлик сув кўтариш насоси Д-160-35да носозлик ҳолати содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан, Филиал бош муҳандис бошчилигида ишчи гуруҳ етиб бориб, авария сабаблари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, ичимлик сув кўтариш насоси Д-160-35да подшипник 308 яроқсизлиги аниқланган.

Ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, подшипник 308 ва унга керакли махсус маҳсулотлар келтирилиб, насоси Д-160-35 соз ҳолатига келтирилди.

“Yuqori–yuz” сув иншооти 1978 йилда қурилган бўлиб, 478 та хонадон 1603 тадан ортиқ истеъмолчиларга ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat