February 27

“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Зангиота туманида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги, ноқонуний уланмалар бўйича маълумот (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Зангиота тумани бўйича 11 865 та жисмоний истемолчилар мавжуд. Зангиота туманидаги жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 3 млрд 157 млн, сўм, ташкил этади.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган МФЙ:

1) Тўқимачи: 383 млн сўм;

2) Қуёшли: 331 млн сўм;

3) Аччисой: 258 млн сўм.

2024 йилнинг 1 февралга қадар:

– 607 млн сўм пул тушуми;

– 7 та ноқонуний уланмалар аниқланган.

Ҳозирги кунга келиб, 4 та истеъмолчилар тармоқдан узулган. Жами 16 млн 593 минг сўм.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241 сонли фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари белгиланган.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, UZUM Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat