March 11
“Toshkent viloyati suv taʼminoti”: Паркент туманининг “Buloq boshi” сув олиш иншоотида автоматлаштирилган насос агрегатлари қўйилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Паркент тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан “Buloq boshi” сув олиш иншоотида D 500-63 насос агрегатида носоз ҳолга келганлиги аниқланди.
“Toshkent viloyati suv ta’minoti” АЖ директори топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатлар ва двигателнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Паркент тумани филиали носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан қуйидаги сув олиш иншоотида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган 4 та CDL 100-76 насос агрегати қўйилди.
Маълумот сифатида, “Buloq boshi” сув олиш иншооти 4000 дан ортиқ истеъмолчига ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.
“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ Ахборот хизмати
🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat