December 19, 2023

“Тошкент сув таъминоти”МЧЖ Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилоят Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Кеча, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ биносининг катта мажлислар залида “Тошкент сув таъминоти”МЧЖ ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилоят Кенгаши иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Жамият ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ушбу Меморандумда сувни асраб авайлаш ва табиий сувларни қадирлаш ҳамда ер ости ва ер усти сувларидан оқилона фойдалиш ва аҳоли орасида сувни тежаш бўйича тарғибот тадбирларини биргаликда амалга ошириш назарда тутади.

Ўзаро ҳамкорлик Меморандуми қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

– аҳоли яшаш ҳудудларини “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш, табиий ресурсларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган кенг миқёсли тадбирлар ўтказиш;

– қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, экологик соф технологияларни ўрганиш, ривожлантириш ва амалиётга жорий этишда ҳамкорлик қилиш;

– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир ҳамкорликда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва натижаси бўйича маълумотларни жамоатчиликка тақдим этиш;

– аҳолининг экологик онги ва маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда ҳамкорликни амалга ошириш;

– атроф-муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;

– ҳамкорликда семинар-тренинг, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари, форум, учрашувлар ва бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

– мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, шунингдек, жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар билан боғлиқ жараёнларни оммавий-ахборот воситалари ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;

– ушбу Меморандум доирасида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун фаолиятга оид тегишли ахборот ва маълумотлар алмашувини йўлга қўйиш;

– биргаликдаги лойиҳалар, махсус дастурлар ва йиллик иш режалар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

– ўзаро келишувга кўра ижтимоий шериклик қонунчиликка мувофиқ бошқа йўналишларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat