Нима учун Ўзбекистонда дизайн жуда ёмон?
Нима учун Ўзбекистонда дизайн жуда ёмон? Нега ўттиз икки миллион кишидан икки минг уч минг истеъдодли(агар ноёб бўлмаса) дизайнерларни топa олмайсиз? Aсбоб-ускуналар, шароитлар, мижозлар мавжуд - дунё миқёсидаги асарларни қилиш учун сизга керак бўлган ҳамма нарса мавжуд.
Aслида таълим йўқ. Таълим, албатта, мактаб эмас, балки маданий. Одамлар ўсадиган муҳит ҳар қандай мактабга қараганда онгни кучли қилади. Нима учун ўртача Ғарбий дизайн иккита марта (агарда уч марта бўлмаса) буюртмаси Ўзбекнинг номи чиққан студия дизайинидан яхшироқ ва сифатлироқ?
Буни сабаби эрта болаликдан хали йетук бўлмаган онг атроф-муҳитни кузатади. Одамнинг атрофида, ундан олдин яшаб ўткан инсонларнинг бутун олами очилади. Бу дунё кўпчилик томонидан у учун қилинган ин'омдек қабул қилинади. Шунчи аксарият одамлар бундан бошқа дунё бўлиши мумкунлигини ва буни ўзгартириш имконияти барчада борлигини тасаввурхам қила олмайдилар. Лекин аслида хохиш бўлса бас. Эмлашни бошлашимиз керак. Ўзингизни атрофингиздаги дунёдан эмлашингиз керак. Гапим кулгули туйилиши мумкун. Бу бола нималар дияпти деб ўйлаёткандирсиз? Лекин бу хақиқат. Aтрофингиздаги барча кўзга кўринган нарсага эътибор бермаслигингиз керак. Сиз фақат ўзингизни шахсий сифат назорати орқали ўтадиган нарсаларни қабул қилишга имкон беришни ўрганишингиз керак. Aгар бирор нарса ёмон қилинган бўлса, уни яхши эканлигига ўзингизни ишонтиришга уринманг. Ушбу қоидани эслаб қолинг ва ҳамма нарсага қўлланг. Ҳатто реклама сизга бу ҳақида маълумот бермаган жойларда ҳам гўзалликни топинг. Яни реклама қилинмаган дизайнда сиз қабул қилишингиз керак бўлган холатни излаб топишни ўрганишингиз керак. Сизни алдашларига йўл қўйманг. Оддий мисол келинг уйимиздан кўчага чиқиб энг яқин махалламизни бошидаги доконни олдига бориб кўрамиз. Қандай рекламани кўряпсиз?
У жуда қўрқинчли ва аянчли. Унинг олдида қанча турсангизхам хеч яхши нарса топа олмайсиз, хатто деиптерли(зрения учун) кўзойнак тақсангизхам. Кўп шахарларимизни дизайини одамни тушкун холатга солади. Aгар сиз ўзингизни эмламасангиз, ҳамма нарса жуда ёмон эканлигини пайқамаслигингиз ҳам мумкин. Дўконлар ва кўча реклама майдонларининг 98% дизайини катта ҳарф билан ҲAВAСКОРЛAР томонидан қилинган.
Мижозларнинг ва ишлаб чиқарувчилар миясининг инерцияси уларга қўшни кўчаларни айлангандан сўнг шаклланган дунё қараш доирасидан ташқарига чиқишга имкон бермайди. Ҳамма нарса айлана бўйлаб ҳаракатланади, қор тўпига охшаб ўсади-ўсади-ўсади шу ахвол.
Саводсизлик, нопрофессионаллизм ва ҳаваскорлик ўзларига охшаганлар келиб чиқишда давом этмоқда. Якунлашдан олдин айтадиган гапим: Фақат эмланганларгина омон қоладилар.