July 17, 2020

Буюртмани бажара олмадим. #404-error

Майли буни айтмасам ичим ёрилай деяпти. Aйтканим бўлсин. Мен сизга бу ҳақда айтиб бераман. Кеча мен учун енг ёмон кун бўлди(иш сифатида). Мен сайт яратадиган freelancer қўллаш ниятида юрган мутахассислардан буюртма олдим. Ва мен энг яхши лойиҳани амалга оширишимга ваъда бердим. Aммо нимадур нотўғри кетди ва буюртмани бажара олмадим. Мен лойиҳани бир четга субир аҳмоқлик қилиб ижтимоий тармоқларда лентами текшириб ёки ойлам билан кино кўриб отирганим йўқ. Аксинча фикру хаёлим шу лойихада эди. Ичимда ушбу лойиҳани мендан биронта нуқсонсиз , тузатишларсиз қабул қилиниши учун уни иложи борича яхши қилишим керак деган туйғу бор еди. – Aммо сиз биласизми нима? Мени шу ой ўз домига тортиб кетти. Мен уч соат ичида бутун лойиҳани катта екранларга ёздим тугатдим. Яъни, у уша кинни ўзидаёқ мижозга тақдим етилишга қисман тайёр еди, қолган иш бор йўғи уни мобил телефонлар учун кўринишини тоғирлаш еди. Лекин ичимдаги туйғу яна қийнай бошлади. "Сен нотўғри иш қиляпсан, қандай қилиб бундай иш қилиш мумкун? Мижозларинг сенга ишон билдирган одамлар нима дейишади? Ва бундай ишдан кейин сен ўзинги профессионалман деб ҳособлайсанми?Ростан-а ? Лекин бундай олиб қараганда ўша пайтда сайт яхши ишлаётган еди, мен уни W3C текширув тизими орқалихам текшириб кўрган едим. Хатоларини излаш ва тезлигини текшириб чиқдим. Қисқа фикрдан сўнг, ички овозим билан келишиб ва бутун тайёр проектни ўчириб ташладим. Ва ўзимга ўзим ўйладим, нега бир Pixel бўлса ҳам ўнг томонда бўлиши керак? Ҳамма нарса дизайнер режалаштирилганидек мукаммал бўлиши керак. Мен Pixel Perfect тартибини тузишга қарор қилдим ва яна 8-саҳифани шу услубда ёзиб сайтни яна ишлаш фаолиятига олиб келдим.Тугатгандан сўнг, мен мослашувни яни мобил телевонларга кўринишини амалга оширишим керак еди, лекин кейин яна бир нарса ичимда гапира бошлади. – Pixel Perfect демоқчимисан? Сен хозир жиддий гапиряпсанми? Сен мижозларинга шуни кўрсатмоқчимисан? Улар сен ҳақингда нима дейишади? Сенинг профессионаллигин қайерда қолди? Нима деб ўйлайсиз, мен нима қилдим? Мен бутун лойиҳани яна ўчириб ташладим ва мен энди эгулувчан ўзи браузер ойнасига қараб мослашувчан режими ҳақида ўйлай бошладим ва у мобил иловарда қандай кўриниши керак деган хаёл билан. Бир кун вақт сарфлаб унихам ёзиб тугатдим. Шу тариқа 3 кун ўтиб кетти. Ундай қилсам бу нотоғрига охшар еди , бундай қилсам бу.. Хуллас охирги вариантхам тўгри келмагач нима бўлсахам шуни тугатаман деб Flex услубини танладим. Шу кечаси менга буюртмани топширган менежер ёзиб қолди. – “Хайирлу кун, бизнинг буюртмамиз тайёр бўлдими?” деб қандай ахволга тушканимни тасаввур қилиб кўринг. Мен 0 даман , орадан 3 кун ўтиб бўлди. Мен унда “Салом, ха бугун топшириш керак куними? Яни фреелансерлар тили билан айтканда “Деадлине” (охирги чизиқ, яни топишиш санаси). У эса – “Aхир деадлине 2 кун олдин еди-ку” деб қолди. Бу мен кеча бу ишни топширим кераклигини англатарди. Охир оқибат унга – “Йўқ мобил версияси тайёр емас, ушани ёзишга қийналяпман” деб жавоб бердим. У индамани, биласизми нега? Шунки уни фикрича иш менга емас бошқасига топширилган бўлиши керак еди. Шундай қилиб мен яна ёзишни бошладим сайт тайёр бўлди лекин бу сафар жуда кўп нуқсонлар билан. Йўқ мени у ёки бу нарсани билмаганим учун емас. Мен жуда катта лойихалар устида ишлаганман. Банклар , Магазинлар, Қурилиш базаларига пройектлар қилганман. Лекин ичимдаги айбдорлик ҳисси мени ишга бўлган фикримни бутунлай йўққа чиқарди. Қанча харакат қилсамхам енди ишим охшамас еди. Мижозлар еса ертаси куни яни 4 кун – “ Бизнинг буюртмамиз тайёрми” деган хабар билан яна ёзишди. Улар шу хабарни ёзгунича мен проектни тугатишим керак деб қорқув ва ичимдаги айибдорлик хисси билан хатто шу тўрт кун яхши дам хам олмадим. Шу сабабми ишлаш фаолиятим жуда заиф бўлиб фикирлашим пасайиб кетти. Улар менга кечгача вақт беришини ва агарда ёрдам керак бўлса ёрдамга тайёрлигини айтишди. Бу учун улардан миннатдорман. Бу хаётда хар хил ходисалар ўзинга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бўлар екан. Шунда қилиб кечасихам проектни тугатиб бўлмадим шунки жуда чарчан рухан ва жизмонан езилиб кетган едим. Ва уларга узр мени қолимдан келмади еплолмадим деб ёзишга қарор қилдим. Шунки яна бир кун отирсамхам чарчааним туфайли хеч нарса ўзгармасди. Aйибдорлик хисси хозирхам бор. Сизлага шуни маслахат бераман агарда биронта буюртма олсангиз албатта охирига йетказинг.Идел холат қиламан деб охирига мен қилган хатони қилиб ўзингизни ва енг ёмони Мижозингизни ишончини йўқотманг. Сизларга айтиб анча йенгил тортиб. Ўқиганларга рахмат.