November 1, 2019

Ҳадемай пахта йиғим-терим мавсуми тугайди ва мажбурий обуна «сезони» бошланади.

Маҳаллий ҳокимликларда мажлислар бўлади топшириқ берилади: турлича баландпарвоз шиорлар ва баҳоналар остида турли бюджет ташкилотлари нашрларга обуна уюштириш буюрилади.

Мажбурий обуна раҳбарларга ташвишдан бошқа ҳеч нарса келтирмаслигини, мажбурий обуна уюштириладиган нашрлар эса ахборот майдонида ўша раҳбарларни ҳеч қанақасига ҳимоя қила олмаслигини, қиладиган ҳимояси ҳам бир тийинга қимматлигини ўша раҳбарлар тушуниб етгандир, деб умид қиламан.

Қайсидир газетани ўқишга иштиёқингиз бўлса, албатта ўзингиз почта ёки «Матбуот тарқатувчи» бўлимлари орқали ўша нашр(лар)га обуна квитанциясини тўлдириб обуна бўлинг.

Асло обуна кампанияси учун пул тўламанг! Айниқса, турли обуна уюштирувчи хусусий фирмаларга. Бу ҳолда пулингиздан ҳам айриласиз, нашр ҳам сизга етказилмайди. Кафолат бераман!

Унутманг: Сизни ҳеч ким бу ишга мажбурлашга ҳақли эмас! Шундай ҳақсизликлар юз берган тақдирда @shokirjonovbot орқали бизга маълум қилинг.

@shokirjonov
@uzvaqt
@uzyurtim