November 1, 2019

ЮКСАК МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАБ.

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибаси Парвина Абдуҳамидова.


- Спортга оғир атлетика орқали кириб келганман, - дейди П.Абдуҳамидова. Икки йил бўлдики, бокс билан шуғулланаяпман. Вилоят ва республика мусобақаларида иштирок этиб маҳоратимни ошираяпман. Ҳар бир спортчи каби мен ҳам юксак марраларни кўзлайман.


Ҳозирда Қарши Давлат университетининг 4 курс талабаси Парвина ҳафтада икки маротаба Хуршид Олтинбоев мураббийлигида бўлғуси мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу тўгаракда тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Азиза Зоирова ҳам бокс машғулотларида иштирок этиб келмоқда.
-Яқин орада бўладиган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида совринли ўринларни олишга ҳаракат қиламиз, - дейди мураббий Х.Олтинбоев. Икки қизимиз билан ҳам режага асосан машғулотлар олиб бораяпмиз.

Боксчи қизларга мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаймиз.
Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@uzvaqt (https://t.me/joinchat/AAAAAENSaobNgVPmanb3zw)
@uzyurtim (https://t.me/joinchat/AAAAAEs7V7F6FpVJhUgkwg)