July 5, 2025

Сенгача

1-Қисм

Тўғри бизни , "мени" ташлаб кетдинг... Аммо менга тугалланмас бахт ва Иймон нурини ҳадя қилиб кетдинг гул юзлигим...
«Сенгача.... »

Усмон... — Туркиядаги машҳур тўданинг боши эди... Ота онаси илмли, зиёли инсонлар бўлсада Усмон бундай ота онага лойиқ бўла олмади. Туркия кўчаларини, қора денгиз атрофидаги ҳудудни бошқарган бу йигит, ўз сўзидан ўзгасини ҳақ деб била олмасди... Ота онаси қариб қолган, Усмон уларнинг 14 йил деганда тилаб олган ўғли эди... Балки шунгадир болалигидан айтгани муҳайё қилинган болакай, катта бўлиб умуман ўзгача инсон бўлиб ўсди... У учун жиноят, судхўрлик, керак бўлса қотиллик оддий иш эди...

Тунларини бедор кўчада ўтказган Усмон , тонгга яқин уйига кириб келди... Уй одатда бўш бўларди, у ёлғиз яшарди, чунки отаси "сени ҳаромдан келган уйингда Қуръон ўқишни эп кўрмайман " деганди... Усмон ота онасини ёмон кўрмасди аммо ҳеч қачон уларга қулоқ солиш ҳақида ҳам ўйлаб кўролмасди... Шундай қилиб уйига маст ҳолатда кириб келган йигит, ошхона чироқлари ёниқ эканини кўрди... Қўлига эшик ёнидаги кичик кийим илгични олган Усмон аста эшикни очди... Ичкарида эса юзларидан нур ёғилиб турган аёл куйиб пишиб овқат тайёрларди..

Ойи? — Усмон қўлидагини ерга қўйиб ичкарига кирди.

Ўғлим — юзида нафис табассуми билан ўғлига юзланган онахон, ўғлини қучди.

Соғиниб кетдимку болам... Нега келмай қўйдинг ? — ўғлини тўйиб қучган онахон савол берди.

Ойи... Ишларим кўпайиб кетди... Уни устига борсам доим отам бўлмағур гаплари билан бошимни оғритади... — айтаётган гаплари онасини қанчалик ранжитишини ўйламаган Усмон борини айтди.

Отанг ҳақида ундай дема ! У сени ўйлагани учун шундай қилади болам..! Тушун биз ҳам бир кун ўлсак ортимиздан Қуръон тиловат қилиб қолишингни... Жаннатларда бизга тож кийдирадиган фарзанд бўлишингни истаймиз... Усмон розияллоҳу анҳу каби жасур,иймонли бўл дея сенга Усмон деб исм қўйдик... Сен бўлса... — онасини гапини бўлди Усмон.

Ойи! Мен мана шу дунёни ўзида сизларга тож кийдира оламан ! Ўтган куни ҳам уйингизга пул юбордим... Отам олмабдиларку ! — қаттиқ овозда гапирди Усмон

Отанг ҳам мен ҳам ҳаром луқмага муҳтож эмасмиз, сенга ҳам ҳаром луқма бермадик ! — нуроний юзидан ёшлар оқа бошлади... — отангни юраги ҳуруж қилди... У ҳозир касалхонада... Ўғлим... Эртага биз ўлсак горимизда тинч ётишимизни истасанг бир иш қил...

Отамни аҳволи огирми? — минг ёмон сўзласа ҳам, қулоқ солмаса ҳам, кўнглини бир четида ота онаси ҳақида қайғуришга етадиган меҳр бор эди Усмонда.

Докторлар агар бу ҳолат яна қайталанса охири ёмон тугаши мумкин дейишди... — Рўмолини бир четида кўз ёшларини артган онахон гапирди.

Ўғлим... Жон болам... Отангни бир дўстини аёли бева қолган... Уни 4 қизи бор , қизлари аллақачон узатадиган ёшда... — гапларини эхтиёткорлик билан танлаган онаизор гапида давом этди...

Уларни бирига уйлансанг... Ўғлим... Етимни бошини силаш савоб, зора шу савобли ишингдан сўнг Аллоҳим сенга ҳам ҳидоят берса... — онаси ўғлини кўзларига қараганча уни жавобини кутарди...


Бу пайтда Робия бомдод намози учун таҳорат оларди ... Ҳа демай азон айтилишини ўйлаб, таҳоратни муфассал қилиб олган Робия рўмолини ўраганча ўзи тиккан жойнамозини солиб, азон айтилгунча саловат айтиб ўтирарди...

~~~~
Усмон — Отам катта бир шифохонанинг бош шифокори эди, ойим устоз бўлганлар аммо кейинчалик уй бекаси бўлиб қолган эканлар... Мен оилада ягона фарзанд эдим, оғзимдан чиққани зум ўтмай муҳайё қилинар, ҳеч ким истакларимга қарши чиқмасди, кейинчалик ўз банкимни очдим. Банк иши доим ҳам ҳалол бўлмагани учун отам қаршилик қилдилар аммо мен истадимми демак ўша иш бўлиши шарт... Мен ўз йўлимдан кетдим... Фоизга қарз беришлар, қарзларни ундириш учун керак бўлса одамни майиб қилиш ҳатто жонини олиш мен учун ҳеч нарса бўлмай қолганди...

Онасини қистови билан "билганингизни қилинг" дея уйланишга рози бўлган Усмон бу келаётган рафиқаси уни ҳаётини умуман ўзгартириб юборишини билмасди...

Робия — Уйимизга яна совчилар келишди... Бу сафар ойимнинг дугонаси айтишларича отаси отам билан яқин дўст бўлган йигитдан экан... Меҳмонлар ёнига ширинлик ва чойни қўйиб, улар билан саломлашдим... Элиф хоним (Усмонни онаси) жуда нурли аёл эканлар...

Шунақаям ширин қиз бўладими машаАллоҳ Сумайя... Қиз эмас фаришта туққан экансанку — Элиф хоним уялибгина хонадан чиқиб кетган Робияга ишора қилди.

Рахмат Элиф... Аммо бу қизим ҳақида айтсам у жуда илмга чанқоқ қиз бўлди... Ўз ўқишлари учун жойнамоз, рўмоллар, ёстиқ ғилофлар тикиб сотади... Аллоҳим меҳрибон... Ўзи ризқимизни бериб турибди... Қуръон тафсир қилишни ўрганди, ҳозир ҳифз ва фиқҳ илмини ўрганишни бошлаган... — Сумайя хоним одатга кўра қизи ҳақида гапирди.

Сумайя биласан, оиламизни молиявий шароити жойида мен ўғлим билан гаплашаман... У керакли барча шароитни қилади... — Элиф хоним Робияни онасини кўнглини хотиржам қилдикуя аммо ўзиники сира ҳотиржам эмасди... Элиф хоним қўрқарди бир гўзал қизни ҳаётини барбод қилиб қўйсачи ? Усмон бу никоҳни қабул қилмасачи деди...

Кичик қилиб ўтказилган тўй маросимидан сўнг, ҳамма уй уйига тарқалди... Уйда фақат Усмон ва Робия қолганди...
Тўйдан олдин ҳам бир бирини кўрмаган янги келин куёвни бири ҳаяжонланса бири пинагини ҳам бузмай хона эшигини очиб ичкарига кириб келди...

Усмон — ҳира ёритилган ётоқхонамга кирдим... Ётоқ устида юзини оппоқ ёпинчиқ билан тўсганча бугун мени ҳам расман ҳам шаран рафиқам бўлган қиз ўтирарди... Ётоқ ёнига яқин келиб борарканман уни титраётгани аниқ сезилиб турарди , ҳали қўлим тегмасидан қалтираётган қизни энди кўришим эди... Секинлик билан рўмолни тепага кўтардим... Биринчи марта бир аёлни кўриб тилим айланмай қолди... У жуда гўзал эди... Кўзларини ерга қаратганча жим ўтирарди... Унга тикилиб туришим уни ҳаяжонлантиргани аниқ, баттар титрай бошлади... Бирдан ўрнимдан турдим...

Ётиб ухла — шу гапларни айтган Усмон бирор сўз айтмай хонадан чиқиб кетди...

Робия — тушунмай қолдим... Уни юзига ҳам қарашга журъатим етмади... Аммо у менга узоқ тикилиб турди... Кейин 2 оғиз сўз айтиб чиқиб кетди... Нега ?

Тез ўрнидан туриб ойнага қараган Робия юзини уёқ буёққа буриб яхшилаб тикилди...

Унга шунчалик ҳунук кўриндимми ? — ўзига ўзи ҳомуш пичирлаган қиз қайта ётоққа борди, рўмолини ечиб, кийимларини енгиллатди ва ухлашга ҳаракат қилди... Аммо бўлмасди... Биринчи тунни ўзида эридан бефарқликни олган қиз ўзини рад этилган дея ҳисобларди...

Ҳовлига чиққан Усмон ҳозир қилган аҳмоқлигидан сўнг ўз ўзини койирди...

Аҳмоқ ! Тайёр жанон сени ётоғингда кутсаю сен ўзингни оласан! — Усмон цигара тутатганча костюмини қўлига олиб уйдан чиқиб кетди...

Хотинини уйда ёлғиз қолдирган йигит тунни кўчада ўтказди... Доимги айш ишрат билан албатта...
***

Усмон — доимгидек тонгга яқин уйимга қайтим, бироз маст эдим аммо ўзимни билар даражада эди... Уйга киришим билан қандайдир ширин ҳид димоғимга урилди... Ошхонага бордим, у ерда Робия уёқ буёққа жон сарак югуриб нонушта тайёрларди... Эшик ромига суянганча уни бироз кузатдим.

ишига ҳалақт бериб олдига тушиб қолаётган рўмолини ҳар замонда ортга ташлаган қиз ўйга ботганча қуймоқ пиширарди...

Уйда ҳизматчи бор билмаганмидинг ? — бирдан гапирган Усмон қизни учиб тушишига мийиғида кулиб қўйди...

А-ассаламу алайкум... — кўзини ердан узмаган қиз қаршисидаги эрига салом берди.

Ва алайкум ассалам. — Усмон яна унга тикилиб қолди...

Усмон — ойим тўйдан олдин ҳадеб келиним илм ўрганади ишларга вақти йўқ деяверганидан мажбуран ҳафталик ҳизматчини доимий ишга олгандим... Аммо тушунмадим нега у ҳозир ухламасдан эрта саҳардан нонушта тайёрлаяпти? Ё менга ўзини яхши кўрсатмоқчими ?!

Нонушта тайёр... — қайнаган чойни дамлаш баробарида гапирди Робия...

Қорним тўқ... Мен ухлайман мени безовта қилма... — совуқ оҳангда гапириб эшик томон кетаркан бирдан ортга Робия ўгирилди...

Усмон — негадир чиқиб кетаётган жойимда ортга қарадим, у йиғлаётганди кўзидан кўз ёшлари томаётганини кўрдим... Ичимда нимадир узилди гўё... Бу қизда нимадир борки мени одатий табиатимга қарши чиқишга ундаяпти! Ва бу мени жаҳлимни чиқарарди...!

Ортга қайтиб столга ўтирган Усмон телефонини чиқариб титкилай бошлади.

Касалмисан ? — қиз яноқларидаги кўз ёшларини беркитишга уриниб енги билан артиб ташларкан Усмон савол берди...

Робия бошини йўқ маъносида силкитди.

Телефонни зарб билан столга қўйган Усмон овозини баланлаштирганча совуқ оҳангда деди :

Исминг Робия шундайми ? Қара Робия яхшилаб эшит! Чунки қайта такрорлаб ўтирмайман ! Энди рафиқам экансан, мени қоидаларимга амал қиласан ! Мен қачон сенга савол берсам тилингни ишлатиб жавоб бер ! Тушуналими ?

Робия бирдан қилинган бу қаттиқ овоз ва совуқ муомаладан қўрқиб кетди...

Ҳ-ҳа... Тушундим... — қўлида тутиб турган чойнак қалтироқ қўлларда титрарди...

Яхши... Ҳозир оёғинга иссиқ чойни тўкасан. Столга қўй. — Усмон титраб тўкилай деб турган чойнакка ишора қилди.

Робия ўзини йиғиб чойнакни олиб келиб столга қўйди... Жойида жим ерга қараганча турарди...

Робия — бомдод намозини ўқиб, чиройли кийиниб тайёрлангандим... Ўтган тундаги воқеаларга кўз юмиб эрим учун нонушта тайёрлагандим... Балки ҳаммаси яхши бўлар , кеч ўзимда айб тинмай титрадим дедим... Аммо у келиб бор умидимни ҳам парчалаб ташлади... Шунча уриниб тайёрлаган нонуштамга кўз ҳам ташлаб қўймади ҳатто...

Тўй шунчалик тез бўлиб кетгандики, ҳеч ким ҳеч нарсани англай олмай қолганди... Учрашув куни эса Усмон ишларим бор деб Россияга учиб кетди... Робия аввалига бу никоҳга қарши бўлди аммо онасини райига қарши чиқа олмасди... Энди эса энди кўриб турган, у деярли танимайдиган эри биринчи кундан унга совуқ муомала билан бақириб турибди...

Менга қарачи... — бош эгик турган қизга қараб гапирди.

Аста бошини кўтарган Робия биринчи бор аниқ ва яқиндан Усмонни юзини кўриб турганди...

Робия — Мен энди аниқ тарзда уни юзини кўрдим... Бўйи мендан уч баробар баланд... Катта жуссали эркак қаршимда турарди... Қора сочли, бироз ўзига ярашган соқоли бор экан... Қош кўзлари қора...

Деярли 1 дақиқа эрига тикилиб қолган Робия кўзини олиб қочди...

Турмушини биринчи куни мана шундай бошланганди уларни...

Робия — Кунлар ўтиб борарди... Тўйимизга 1 ҳафта бўлди... Аммо Усмон мана шу бир ҳафтани 4 кунидагина уйга келди... Келгандаям биз гаплашмасдик, у уйга келиб фақат ухларди, ёки телефонини титкилаб ётоқ устида ўтирарди... Уйга тунда кириб келса ҳатто ётоққа ёнимга ётиб ухламасди... Ва бу мени қаттиқ ҳафа қиларди... Намозларимда , дуоларимда Аллоҳим менга тўғри йўл кўрсатишини сўраб дуо қилардим...
~~

Ҳа ойижоним... Албатта яхшиман... Ҳа.. ҳа бахтлиман она, онажон нега йиғлайсиз ? Куёвингиз меҳрибон... Ҳа менга яхши муомалада... — Онасига тинмай ёлғон бўлсада бахтли эканини айтган Робия кўзига қуйилиб келаётган ёшларни чиқармасликка уринарди... — йўқ ҳали бунга рухсат сўрамадим... Булар жуда банд эканлар... Бугун келсалар сўрайман... Ҳўп ойижон сингилларимга салом айтинг

Телефонни ўчирган Робия кўз ёшларига эрк берди...

~~

Усмон — тўсатдан уни гапларини эшитиб қолдим... Тинмай бахтлиман дерди... Мени иймонли рафиқам шу жойида ёлғон гапирганди... У мен билан бахтли эмас... Уйда камералар бор, уйда бўлмаган вақтим кузатардим, у тез уй ишларини ўзи қилиб қўярди... Бўлиши билан тез ё қуръон ўқирди ёки намоз... Ҳар куни мени уйга келади деб кечки овқат тайёрларди буни билардим аммо бормасдим, у келгандан кейин ўз уйимда бегонадек бўлиб қолдим, ҳудди у фариштаю мен иблисдек эдим... Мен ҳеч қачон бир аёлни ёнимда "пок" ҳолида сақламагандим... Аслига олиб у мен шу пайтгача бирга бўлган қизлар орасида энг ўзгачаси эди...

Мен бугун уни ёнимга , ётоққа чақираман !
(Қизла бу бирга бўламан деганини сал қоғозга ўралган варианти)

Усмон шуларни ўйлаб уйига йўл олди...

Уйда эса Робия бугун Усмон келса у билан гаплашишини ва рухсат сўрашни ўйлаб ўзини шунга тайёрларди... Усмон доим совуқ бўлганидан Робия ҳечам унга кўп гапира олмас, кўзига тик боқа олмасди...

Робия умид билан яна кечки овқатни тайёрлади... Эрини кутиб эшикдан кўз узмасди...

Кутилмаганда эшик очилиб Усмон кириб келди... Тез ўрнидан турган Робия гапларини топа олмай қолди...

Ассаламу алайкум — салом берди Робия.

Ва алайкум ассалам — Усмон ҳотиржам қадамлар билан ичкарига кирди...

Столга ўтирган Усмон Робияни бироз кузатиб турарди...

О-овқат тайёр ҳозир сузаман. — овқатни сузаётган Робия, ўзини "намунча қўрқасан бу сен эринг" дерди ...

Қани ўтир... — бироз юмшоқроқ оҳангда гапирган Усмон рафиқасига олдидаги стулни очиб берди... Эрига итоат билан ўтирган қиз уни гапиришини кутиб турарди...

Секин қўлларини Робияни қўлига босган Усмон гап бошлади:

Робия... Балки ҳақиқий эр хотин сифатида яшашни бошлаш вақти келгандир...?

Робия — у қўлимга қўлини қўйганида танамга ток ургандек бўлди... Қўлимни тортиб оламан деганимда эса қўлимни қаттиқ сиққани сабаб уддалай олмадим... Бу биринчи бор эркак киши билан шу даражада яқин бўлишим эди...

Нега ҳадеб титрайверасан ? Сени зўрлаяпманми йиғлашга тайёр турасан ?! Ҳали ҳам шунчаки қўлингни ушладим! — тез қўлини тортиб олган Усмон ғазабланганидан столга зарб билан урди...

Усмон — ғазабланганим Робияни поклиги , уялишидан эмасди... Мен у каби илмли, иймонли қизни кўрмагандим аслида бу мени айбим эди... Уни титраган, қўрққан кўзларига қараб ич ичимдан ўзимни ёмон кўриб кетдим, унга шунчалик аҳамиятли бўлишимдан ўзим нафратланиб кетардим... Робияга уйланганимдан бери На ўзим унга яқинлашдим ва на бошқа қизларни ётоғимга қўйдим... Бу мен учун умуман бегона ҳис эди...

М-мен... Кечиринг... — Робия эрини ғазабланганини кўриб йиғлаб юборди...

Робия эшит... Майли шунчалик истамас экансан... Бошидан бошлаймиз ҳўпми? Биринчисига мен билан бир ётоғда ухлашга кўник... Қўлингдан келадими ? — Усмон пешонасино асабий силаб иложи борича босиқ гапиришга уринарди...

Робия кўз ёшларини артиб бош силкиди...

Робия сенга нима дегандим ! — қошлари чимирилган Усмон асабий гапирди.

Ҳ-ҳоп тушундим... — паст овозда гапирди Робия...

~~~

Тунги соат 2:40...

Усмон бирдан уйғониб кетди... Кўзларини очаркан ёнида Робия йўқ эди...

Ўрнидан турган Усмон дераза олдига яқинлашди... Ташқарида эркак кишини овози ва қизни қиқирлаб кулиши эшитиларди... Усмонни максимал даражада ғазаб эгаллади... Отилиб ташқарига чиқиб кетди ва...

Усмон Робияни қўлларидан тутиб ётоқхонага олиб борди... Стол устида ейишга тайёр қилиб қўйилган аммо ейилмай қилган таомлар усти ёпиқ ҳолича қолиб кетди...

Робия — Усмон катта кафтлари орасида мени қўлимни тутиб кетарди... Қўлим уни кафтлари орасида йўқ бўлиб кетгандек эди гўё... Юрагим гуппиллаб урарди... Назаримдааа Усмон ҳам буни эшитарди гўё... Уни юзига қарадим ҳеч қандай эмоциясиз кетарди...

Хонага Робияни олиб кирган Усмон қизни ётоққа эхтиёткорлик билан ўтказди...

Робия титраб кетарди... Албатта титрайдида... Турмушини биринчи кунидан унга совуқ муомала ва эътиборсизликдан ўзгасини бермаган баҳайбат эридан ҳайиқарди...

Робия... Аҳволинг яхшими ? Нега рангин оқариб кетди ? — Усмон кўйлагини тугмаларини бўшатаркан ўзгача мулойимлик билан сўради...

Робия мен шунчалик махлуқдек кўринаманми нима ? Нега бунақа титрайсан а ? Қўрқсанг ўзинга қийин... — Нима қилишни билмаган Усмон Робияга савол берди ...

Атрофида барча аёллар ўзини унга осонликча топширишига... Уни атрофида уялиб титраб эмас, кўзлари чақнаб туришига ўрганган Усмон учун бу ғалати туюларди... Аксига олиб Усмон ҳам Робия ҳам ҳали қўл ушлашдан ортиғини қилишмади...

Ўрнидан турган Робия жимгина ҳаммом тарафга юриб кетарди...

Қаёққа кетяпсан? — Усмон ҳайрон бўлиб сўради...

М-мен ювиниб олай... Майлими ? — Робия Усмон тарафга қарамай сўради...

Мийиғида кулимсираб Робияни кузатиб турган Усмон жавоб қилди... — Албатта... Зора шу билан хотинжоним тинчланса ... — ҳазил аралаш киноядан сўнг Робия икки яноғи қизариб ҳаммом тарафга кетди... Ва тўсатдан...:

Айш... — кираверишда ромга қоқилган Робия ерга йиқилди...

Робия... Ёш боламисан ? Жонингни оламан демадим нега бунча довдирайсан а ? — Тезда бориб рафиқасини ердан кўтарган Усмон уни ҳаммом ичига олиб кирди ва ваннани четига ўтказди...

Чиқаверинг мен яхшиман... — Бўлган воқеадан янада уялиб кетган Робияни оппоқ юзи қирмизи олма каби бўлиб қолганди... Усмон бош силкиб ташқарига чиқиб кетди...

Робия — Тўғри айтди... Жонимни олмайдику ... Мени маҳрамим, никоҳли эрим бўлса... Бу нарсаларни Фиқҳда ҳам ўқигансан нега лапшаясан Робия ?!

Ўзини ўзи койиган қиз, ўзини поклаб енгил кийиниб ҳаммомдан чиқди...

Ётоқ четига фақат битта шимда кўкси яланг ўтирган Усмонни кўриб бояги жасорати қайларгадир учиб кетган қиз яна қоқилиб кетди...

Бу сафар баланд овозда кулиб юборган Усмон яна келиб рафиқасини даст кўтарди... Уни ётоққа жойлаган Усмон паст овозда гапирди...

Шунчаки чуқур нафас ол... Ҳаммаси яхши... — Робияни тинчлантирган бўлди Усмон...

~•~•~•~•
Тунги соат 2:40...

Усмон бирдан уйғониб кетди... Кўзларини очаркан ёнида Робия йўқ эди...

Ўрнидан турган Усмон дераза олдига яқинлашди... Ташқарида эркак кишини овози ва қизни қиқирлаб кулиши эшитиларди... Усмонни максимал даражада ғазаб эгаллади... Отилиб ташқарига чиқиб кетди ва...

Оёқ кийимини апил тапил шошиб кияркан, меҳмонхонадан йиғи овози эшитилди... Усмон эшикка яқинлашиб келаркан, ичкарида Робия жойнамоз устида қўлини дуога очганча йиғлаб бир нималар деб шивирларди...

Усмон — бир неча соат олдин ётоқда бўлган воқеадан сўнг уйқу аралаш Робия ёнимда бўлмагани сабаб мийямга ўқдек келган фикрдан ўзимдан жирканиб кетдим... Робияни бу ибоси ниқоб эмасди... "У покиза ! "

Намозини тамомлаган Робия аста ўриндан тураркан эшик ёнида унга қараб турган эрини кўрди...

Ярим кечаси нима қилаётгандинг ? — босиқ овозда сўради Усмон.

Таҳажжуд вақти бўлган экан шунга... — паст овозда гапирди Робия ... Уни кўзлари йиғи сабаб шишиб, қизариб кетганди...

Ҳ - ҳалиги мени шифокорга олиб боринг... Эрталаб бўлиши билан... — жойнамозини маҳкам тутган қиз йиғи аралаш гапирди...

Нега бирор жойнинг оғрияптими ? — боя уни қийнаб қўйдими деб қўрқиб кетди Усмон... Ва бирдан у тушунди...

Робияга яқинлашиб икки елкасидан тутди...

Робия қизлик пардаси бўлмаслиги бу сени пок эмас дегани эмас...!

Робия йиғидан тўхтамасди... — барибир қалбингизга шубҳа оралайди...

Бу қиз нега бунча ўжар а ?! Биласанми отам катта шифокор... Мен ҳам коллежни, инситутни мед йўналишида ўқиганман. Ақлим бу нарсаларга етади. Поклигингни сезишни бошқа йўлларини айтсам, ойлаб юзимга қаролмай уялиб юрасан кейин. ! — Усмон жаҳл қилгандек гапирдию аммо уни гапларидан тасалли, ишончни сезиш қийин эмасди...

(П.с: Бу ерда нима ҳақида гап кетганини қоғозга ўраб тушунтиришга қийналдим рости. Ҳуллас медицинадаям исботланган қиз болада қизлик пардаси табиий равишда бўлмаслигиям мумкин, бу уни касал ёки нопок дегани бўлмайди, ва қизни бокира ёки йўқ эканини эркак тезда сеза олади... Ва буни чуқур тушунтириш ҳикояга мос бўлмасди...)

Усмон — Уни табиий равишда бағримга босдим... Бошини кўксимга босганча пиққилаб йиғларди... Бутун танаси йиғидан титраркан ичимда қанақадир ҳисни ҳис қилдим... Балки бу ҳимоя ҳиссидир ? Уни рафиқам дея оғриқлардан ҳимоя қилгим келётгандир...? Одатда онам мени деб йиғлаганда ичимдан нимадир узилгандек бўларди аммо ҳечам онамни қучиб, тинчлантира олмасдим...

Тушунган бўлсанг бас, йиғлама энди. Сен ҳали эрингиз қўлидан нималар келишини билмайсан... Мен фақат бизнесмен эмас, шифокор, яхши жангчиман... Биласанми шуни ?

Усмон — ҳозир қилаётган ишимга кулгим келарди... Мен йиғлатишни, кўнгил оғритишни устаси эканману аммо овутиш менга эмас экан... Робияни тинчлантириб уни яна ётоққа олиб бордим...

Чарчансан ухла... — устига ёпинчиқни ёпиб, мен ҳам уни ёнига жойлашдим...

~•~•~•~•~•

Шу зайлда кунлар ўтарди... Робия билан анча яқин бўлиб қолдик... Лекин қачон мен уни ёнига яқин келсам у дарров ҳамилён каби рангини ўзгартириб қип қизил помидордек юз ясарди... Уни мана шу ҳаёси мени ўзига тортаверарди...

Аста секин кўчадан йироқ бўлиб уйга шошадиган бўлиб қолдим... Доимги қинғир ишларимга афсала бўлмай қолди... Ва банкдаги бизнесим аста секин касод бўлиб борарди... Бундан қаттиқ асабийлаша бошладим...

Уйга келган Усмон эшикдан кириши билан бутун уйда ёқимли ифорни туйди ... Хона ичидан Робияни гўзал Қуръон тиловат қилаётган овози эшитилди...

Усмон — ҳатто уйга бир неча метр қолганда ҳам қаттиқ асабий , ғазабдан ёнаётган эдим... Ҳозир уйга кирсам Робияни яна совуқ гапларим билан дилини оғритиб қўяман деб ўйлаб тургандим... Аммо йўқ уйга киришим билан уни овозини эшитдим- у ичимдаги ғазаб олови сўнди...

Ҳар гал ишдан келсам у ё намоз ўқиётган, ё дарс қилаётган ёки тиловат қилаётган бўларди...

Бу сафар уйга келганимда у атрофига бир дунё китоб, дафтарларни сочиб дарс қилиб ўтирган экан...

Нималар қиляпсан ? — Усмон Робияни ёнига ўтириш баробарида сўради ...

Ассаламу алайкум, чарчамадингизми ?
Фиқҳдан дарсларим бор эди , ўшаларни қиляпман ... — энди эри учун чой олиб келишга тураётган қизни Усмон тўхтатди...

Чалғима давом этавер... — қизни жойига қайтарган Усмон, китобларни кўриб чиқа бошлади... — буларни ҳаммаси арабчаку... Уларни тушунасанми ? — китобнинг ўқий олмай уёқ буёққа айлантирган Усмон савол берди.

Аха тушунаман, араб, ингилиз тилларини яхши биламан... — кўзлари чақнаб гапирди Робия...

Усмон рафиқасини фахр билан гапиришига кулиб юборди...

Фиқҳ қандай бўлади олима хоним? — ҳазл аралаш Робияни синай бошлади Усмон...

Робияни боядан бери дарс қилавериб толиққан кўзлари порлаб кетди ... Бир чеккадан Фиқҳ илми қандай эканини эрига айтиб бераётган Робияни юзи айрим масалаларни тушунтирганда қизариб, гапларида дудуқланиб кетарди...

Уни мароқ билан кузатиб, тинглаб турган Усмонни юзидан жилмайиш кетмасди...

(П.с : Фиқҳ илми таҳоратни қандай олиш, ҳайз, нифоқ ва шунга ўхшаш нарсалардан умуман покланиш қандай қилинишини ўргатишдан бошланади. Ва аслида фиқҳни эркак аёлга, аёл эркакка ўргатиши дуруст эмас, илло эр аёлига, аёл эрга ўргатиши дурустроқ бўлади. Йўқса аёл ўз жинсидаги устоздан, эркак ўз жинсидаги устоздан ўрганиши лозим!)

Кунлар тунларга уланишда давом этаркан, Усмон аста секин ўзгариб борарди... Гуноҳ ва чиркинлик билан тўлган ҳаётини тарк эта бошлаганди ... Банк бутунлай касод бўлгач, Усмон бошқа бир бизнесга киришди... Хусусий шифохона очди... Бошланишидан яхши натижа бера бошлаган бу бизнес Усмонни ота онасига ҳам маъқул келди...

Усмон ва Робияни турмушига мана 7 ой бўлди... 7 ой ичида тоғ жойидан силжиса ажабланадиган даражадаги ўзгаришлар бўлиб ўтди... Робия 5 ойли ҳомиладор... Усмон 4 ойдирки, қуръон сабоқларини оляпти... Намозни ҳам тўкис адо эта бошлади... Уни биринчи устози рафиқаси жаннат юзлиси Робия бўлди...

~•~•~•~•

Усмон — Мен севишни, севилишни ўргандим... Робиям ҳаётимга кириб келганида ўзи билан меҳр, поклик, иймон ва ҳаловатни олиб келди... Унга Аллоҳ учун ошиқ бўлдим... Ҳеч қачон қўйиб юборишни истамайдиган даражада ошиқ бўлдим...

Робияни истаги билан денгиз соҳилига борган Усмон ва Робия, денгизни бирга томоша қилишарди...

Робия — Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин мен бахтлиман... Эрим шунақанги меҳрибон инсон бўлдиларки менга бу дунёда ундан ортиқ немат керак эмасдек эди... Юрагим остида ураётган яна бир юракни ҳис қиларканман, бахтдан янада жўшиб кетардим...

Усмон — Робиямнинг рўмоли шамолда ҳилпираб турарди... Узун ва кенг ҳижоби уни кўзларимга бамисоли фариштадек кўрсатарди... У менга сабр қилди, барига гўзал сабр билан ёндашди .... Мени ташлаб кетмади, иймонсиз экансан дея мени ўзидан итармади... Аксинча қўлларимдан тутиб мени иймон томон, жаннат томон етаклади мени жаннат ифорли гулим...

Уйга қайтамизми ? — Робияни елкаларидан ўз қўлларини ўтказган Усмон ёқимли тонда гапирди ....

~•~•~•~•~•~

Туғруқ куни яқин келиб қолганди...

Усмон ўз шифохонасида шифокор бўлиб ишлаётганди...

Операцияни амалга ошираётган Усмонни кўнгли негадир ғашланарди... Ва нихоят операция тугаб ташқарига чиққан Усмон йўлакда ҳавотир билан шошиб кетаётган ота онасини кўрди...

Усмон ўғлим! Робия қизим.. — онаси гапираётган бир вақтда қаердандир югуриб келган Ҳамшира Усмонга деди. :

Доктор! Доктор аёлингиз 3 - операция хонасида... Аҳволи яхши эмас!

Шу онда Усмонни бутун танасини совуқ тер эгаллади... Ҳеч кимга қарамай операция хонаси томон югурган Усмон ич ичидан қаттиқ қўрқарди...

Уларга ҳеч нарса қилмасин ...! Ёлвораман Аллоҳим уларга ҳеч нарса қилмасин !

Аммо аллақачон кеч эди...

Усмонни йўлини тўсган шифокорлар бод бод бир гапни такрорлашарди... — жаноб илтимос! Кира олмайсиз ! Операция тугай деб қолди... !

Ичкарида хотиним бор! Аллоҳ жазойингизни берсин! Хотинимни кўришим керак ! — Усмон жон жаҳти билан ичкарига киришга уринарди...

Саноқли дақиқалар ичида операция тугаганини билдирувчи чироқ ёниб, ичкаридан пешонаси терга ботган доктор чиқиб келди...

Умар... Хотиним... Мени ... Мени рафиқам яхшими ?! — Умарни икки елкасидан қаттиқ тутган Усмон ваҳима ичида сўроқлади...

Усмон... Дўстим... Ўзингни қўлга ол... Бандалик... — аранг шу сўзларни айтган Умар Усмонни елкаларидан тутди...

Шу онда Усмонни дунёлари қулади... Нафас ололмай қолди...

Ёлғон... — карахт аҳволга тушиб қолган Усмон, хона ичига кирди ...

Операция столи устида Робия ҳудди ухлаб ётгандай ётарди...

Робиям... — кўзларига ёш қуйилган Усмон Робияни юзларига қўлларини қўйди... — Жаннат юзлигим тур... Ҳазиллашма илтимос... Тур... Уйғон Робиям... Уйғон... Эрингни қўрқитма... Жаннат ифорли гулим мени турақол илтимос...! Ёлвораман Тур !! — Робияни қаттиқ бағрига босиб йиғларди... Юраги энди уринаётган севгилисини уйғонишига умид қилиб уни чақирарди...

Усмон — Мен бировни ҳаёти учун курашаётган бир пайтда Ҳаётимнинг ягона чароғон юлдузи икки ҳаёт учун курашаётган экан .... Доим бағримда иссиқ тафтини хис қилганим рафиқамни танаси ҳозир музлаб қолганди... У мени ташлаб кетди...

Умар ишдалик вақтида Робия уйда ёлғиз қолганди... Ҳали туғруқ учун белгиланган вақт келмаган бўлса-да, Робияни қон босими кўтарилиши , ички қон кетиши сабаб туғруқ тезлашди ... Робия тўсатдан тутиб қолган дарди сабаб ерда йиғлаб ётаркан, уйга кириб келган ҳизматчи уни кўриб қолди... Дарҳол шифохонага етказилган бўлсада, кўп қон кетиши, ва бола ўз ўқига ўралиб қолгани сабаб туғруқни қийин кечиши Робияни ҳаётдан кўз юмишга сабаб бўлганди...

~•~•~•~•~•~

Усмон — Робиямни совуқ тупроққа қўйган оним, Аллоҳим мени ҳам жонимни олсаю Робиям билан бирга тупроққа кўмилсам дедим... Юрагим шу қадар оғрирдики... Тасвирлаб беролмайман... Гул юзлигимни устидан тупроқ сочарканмиз ич ичимдан ўлиб борардим... Руҳим у билан кетганди... Мен Гул юзлигим Робиямни йўқотдим... Дийдоримиз охиратга қолди...

Аммо у менга бир умрга татигулик бахт, иймонни ва Хафсамни ҳадя қилиб кетди.... Онасидек гўзал, жаннат ифорли қизалоғим... Ҳудди онасига ўхшарди...

~•~•~•~•~•~

Бугун жаннат юзлигим бу оламдан кўз юмганига 413 кун-у 4 ой болди... Ундан кейин турмуш қурмадим... Робиямни ифори кетмаган ётоғимни ўзгаси билан тасаввур қила олмадим... Хафсамга она керак дейишди ўзим ҳам она , ҳам ота бўлдим... Робиямга ҳиёнат қила олмадим... Уни бутун вужудим билан Аллоҳ учун севдим... Уни охирги нафасимгача унутмадим...

Муаллиф сиздан бир нарсани илтимос қилади..Кетган вақтингиз учун рози бўлинг .

Канал : @xafsam_ijodi ( Винсландия )

Муаллиф : Асмо ~