Edvartning qafasi | Krilchada !
Унинг севгиси ўзи каби қоронғуликдан иборат эди..У шунчаки мукаммал театр актёри..!
Қоронғу хонада ҳаракациз ётардим..Оғзимда қандайдир мато..Матодан ҳам хонадан ҳам бензин хиди анқир эди..Оёқларим ва қўлларим ётоққа зич қилиб боғланган..Билардим..Бу кеч шу уйга қўшилиб ўзим ҳам ёнишимни..Ташқаридан қадам товушлари янграрди..Қанийди мен шу уйга қўшилиб ёнсам..Қанийдии ~ Бу гапларимдан телбадек туюлишим мумкин аммо Эдварт Орловнинг олтин қафасида бир сония ўтқазсангиз жаханнамга ҳам кетишга рози бўлардингиз..
У хонага кириб келди..Қўлида эса зажгалка..У зажгалкани очиб олов билан ўйнар экан кўзи 5 ойлик қорнимда эди..
-Эдвард Орловга турмушга чиқасан..!! -Отамнинг йўғон овози ҳали ҳамон қулоғим ортидан кетмасди..Қуёш каби ялтираётган чироқ ҳам ҳозир кўнглимни ёрита олмасди..Шойи кўйлагим деразалари очиқ уйимиздан кираётган шамол туфайли гох олдимга гох ортимдан кўтарилар бармоқларим бир-бирини терисини шилганча калидор охиридаги хонамга борар эканман бу уйда ҳар он боғилишим умримнинг охирги кунларигача шу ҳолатда бўладими деб ҳам ўйлаб қолдим...
-Эдвард Орлов-Хонага киришим билан паст овозда пичирладим..Якутскда ( Россиянинг совуқ ҳудудларидан бири..Аввалари Россиянинг 80% жиноий гурухлари қўним топган маскан ) Эдвард Орлов ҳақида жудаям кўп миш-мишлар юради..Базилари қулоғимга чалинган..Ва беихтиёр у кимсадан жирканганман...Нима энди у одам мени эрим бўладими??? Уни бу ерларда қўли етмаган худуди қолмаган..Шу кунгача отам уларнинг сулоласи билан ҳамкор эди..Аммо никох..Бу кутилмаганда чиқарилган қорор эди !
Мен доимо кўринмас одам бўлишни танлаганман аммо у буни акси . У доимо эътибор марказида бўлишни севар ва буни уддалар эди..У ўзининг совуқ юзи ва русларникидан фарқли равишда қора рангли зулмат акс этган кўзлари билан ўзига ошиқ қилмаган қиз қолмаган эди...
-Беатриссс сен нималарга илакишиб юрибсан..? -Чуқур нафас олиб сочларимни қулоғим ортига олдим...
Бизнинг оиламиз барчаникидан фарқли равишда машхур ва бой оила..Одатда ҳаммамиз 18.00 да нима қилаётганимиздан қатий назар барча ишларимизни ташлаб стол атрофига тўпланишимиз лозим..Отамдан кейин дастурхон бошига келган одам бу столга ўтирмайди !
Соат 17.06 ни кўрсатаётган эди..
-Ҳали вақт бор..-Дадамнинг кабинасида эшитган сўзларимни хазм қилолмай расмимни турли хил бўёқлар билан бўяр эканман кистичка синиб кетай деди..
Хонам эшиги охиста тақиллади..Бу уйда отам бор пайтида ҳеч ким шовқин қилиши мумкин эмасди..Ҳаттоки онам ҳам !
-Киринг -Кистичкани сувга солганча ташқаридан гупиллаб ёғаётган қорга қарар эканман хизматчи хонага кирди..
-Беатрис хоним онангиз айтилар бугун уйга мехмонлар келар экан тайёрланиб кечки овқатга тушар экансиз !
Пастга ўз хаёлларим билан тушар эканман мехмонлар уйимизга кирош арафасида эди..Ташқарида оппоқ қор ҳар доимгиданда гупиллаб ёғарди.. Ойнага қараганча атрофни кузатар эканман пастда менга тикилиб турган 2 та қора кўзларга кўзим тушиб қолди..Кўзларимиз тоқнаш келар экан шошганча кўзларимни ундан олиб дарров пардани ёпдим..Бу нима эди ?
Улар уйга киришар экан ваниҳоят у кирди..Эдвард Орлов менинг бўлажак эрим !
-Чоршанба кунига нима дейсиз? -Отам Эдвартга қараб гапирар экан бир нарсани аниқ билдим..Эдварт отамдан кучли ва отам ундан хайиқади..!
-Тўғриси чоршанба куни Франсияга учишим керак..Жума куни нима дейсиз ? -Унинг сўзлари хотиржам охангда янграр экан ўртада хал қилинаётган иш менинг тўйим эди..Ва бу шу дастурхонда ўтирган ҳеч кимга қизиқ эмасди..Уларга бу никохдан келадиган шон-шараф ва 16 хонали рақамлар қизиқ эди..
Бу кеч у ҳаттоки менга бир зум ҳам нигох ташлаб қўймади..Ўша ташқарида кўзимиз бир-биримизга тушмаганини хисобга олмаса..
Ҳаммаси келишилди..Жума куни тўй !
Оқ кўйлагимни сиққанча куёвни келишини кутардим..Отам мағрурона менга қараб турарди..Бутун Якутск 2 машхур оиланинг бирлашувидан аллақачон ғийбатларни кўлайтирган эди.. Соат 6 га қараб кетардики ҳали ҳамон куёвдан хабар йўқ эди..
У кириб келди..Мехроб олдига кириб келар экан кўзида мен каби бўшлиқ акс этарди..
Никох супрасига келиб ундан тўлиқ розилик сўралмасидан аввал баланд овозда ўзи розилик берди..Никох узугини шу қадар қаттиқ қўлимга тақдики..Гўёки қайтиб ечилмайдигандек қўлимга михланди..
Лимузингга чиқдим..Негадир шу лимузин мени кафаним бўлишини хис қилаяпман..У машинада индамай кетарди..Оғзида сигарета қўлида эса планшет..Хотиржамлиги дунёни бузиб юборар дерди..
Катта ва хашаматли уйга келар эканмиз у машинадан мендан аввал тушиб уйга кириб кетди..
Кетидан эргашдим..У хотиржам холатда кастюмини ечди ва менга қаради..
-Биз ! Фақатгина хужжатда эр - хотин эмасмиз ! Сен менинг хотинимсан..Шундай экан мен нима десам шуни қиласан..Агар мени чунган бўлсанг илтимос сенга тайёрланган хонага кир ва ўзингни тартибга сол ! Кирганимда шарманда ахволга тушиб қолмаслик учун !
У бу кечада менга ўзини яхшигина танитмоқчи эканлиги аниқ эди..
@vinslandiya учун Хафса | Винцент ёзди !
Фикрларингизни каментда кутаман ёқимли мутолаа)