Мехр
1-кисм
-Жонимга тегиб кетинг сен ҳам мана бу жувонмарк хароми қизинг ҳам ! - Эркак мастлик натижасида кўчани ўртасига чиқиб бақирар эди
-Фақат мени қизим эканми?? Туғдириб қўйган ким? Кўчадан ортириб келганманми мен буни ? - Ёши 30 лар чамаси аёл эрига кўчани ўртасида тенгма-тенг шалақилик қилиб уршар ўтган кетган бу одамларни ажратиш ўрнига тўхтаб томоша қилишни афзал кўрарди .
Аввал кўчада кейин уйда давом этувчи бу урушни якуни қандай бўлишини Тавхида билар ва айнан нега мен бундай оилада туғилдим деган савол доимо уни ўйлантрарди..?
Реал воқеаларга асосланади ! ( Кичик ўзгаришлар асосида )
Аммакиларим билан 4 хонали уйда яшардик..Менинг исмим Тавхида . Кичкиналигимда кўз очганим шу жанжал~
-Ўзи сен палакатни деб ишим юришмаяпти ! - Отам мастлик натижасида ақлдан озган инсондек ҳаракат қилиб қаттиқ бақирар эдии қўлида эса пичоқ олган ҳовлида онамни қувлаб юрар эди
-Бу кунингдан баттар бўларинг - Келинойим энсасини қотирганча кириб кетар экан дадамни қўлидан онам жон холатда қочардии...
Менинг болалигим шундай бошланди )
Бир неча йиллардан сўнг .
-Тавхидааа оооо Тавхидааа - Китобларимни бир четга қўйганча югуриб келинойимни олдига чиқдим
-Ха келинойиии
-Еғиштир кирларингни ол манабу латталарингни индамасам уйимни харом қилаяпсанларкуу - Келинойим мени ва айниқса онамни ўлгудек ёмон кўрар ҳар икки гапида ё мени ё бизнинг нарсаларимизни харом дерди..
Ташқари уйдан онам чиқиб келди онам ҳам атайлаб уларга ўчакишиш учун қўлимдаги кирларга қараганча
- Тавхида кирларимизни жойига илиб қўй керак одам бошқа дор қилсин ўзига !
- Зарифахонн - Келинойим бошлади - Агар жаааа янги дор қилишни хохласангиз мархамат уйимни бўшатиб қўйинг !!!
-Хооо қачондан сени уйинг бўлиб қолди бу ер ?? Бу ер бизниям уйимиз чундингми?? Кетадиган сенсан жувонмарг - Онам пишиллаб нафас олганча зинадан овсинларига қараб бақирдилар .
Аста секин дадам ва амаким бу урушга қўшилар экан уйда еғловчи мен ва жиянларимиз бўларди доим...
Отамнинг иши 12 соат ётишуу кечалари ичиш бўлиб қолган..Амакиларим билан рўзғоримиз алоҳида бўлиб уйда фақатгина онам пул топадиган одам эди...
-Турр Тавхида -Онам авзойи бузуқ эди
-Яна шу китобларингни қўлтиқлаб ўтирипсанмии сен тенгиларни 2 тадан боласи бор қачон сенам бундоқ бошқалардек бўласан ???- Онам бақириб кетди..
Уйдаги ҳеч кимга мени китоб ўқишим ёқмасди...
-Боргина магазиндан ун олиб кел ! - Онам берган пулни олганча кўчага қарадим қоронғуу ҳали тушмаган шомгача улгураман деб бошимга рўмол ўрамай чиқдим . Ёшим 17 да эди.. Махалламиз бошидаги магазингга борар эканман қора машина олдидаги эркакларга кўзим тушиб қолди..Улар менга шунчалар суқланиб қарар эдики нафасим ичимга тушиб қолай деди..Эй Худойим !!! Ўзинг ёрдам бер менга улардан қочиб магазингга кирар эканман қайтганимда ҳам улар мендан кўз узмай турушаётганини англадим...
2-кисм
( Реал воқеаларга асосланади)
-Ойиии олиб келдиммм- Уни онамга берар эканман онамнинг кўзлари ёшланганини пайқаш қийин эмасди..
-Ойиии яхшимисз? - Онам индамади қўлимдан уни юлқиб олганча хамир қилишга тушди..
-Ойиии нимадир бўлдими? - Онамнинг олдиларига бир қадам ташлаганимни биламан онам қўлидаги қошиқни юзимга қараб отди.
-Ёқол хонангга харомиии ҳаммаси сени деб сен ҳам отангга ўхшамай ўл оғзингдан қонинг кегур - Тавхида қочиб чиққанча ошхонадан чиқар экан борадиган жойи ҳаммом бўлди
-Солии ойимга нима бўлди..?
-Хмм амаким келиб опоқимдан пул сўрадилар..Опоқим бермайман деганди уриб кетилар
Лабларимни тишладим онам бу ҳаётта яшашга розимидии...
Эртаси куни мактабга бордим..Мактаб тугашига росмана 1 ҳафта қолганди..Кўчани бошидан дугонам билан ўтар эканман яна ўша машинадан менга суқланиб қараётган бир эркакни кўрдим индамай тез- тез ўтиб кетар эканман дугонам Саида гап бошлаб қолди..
-Ботирни қараааа қандоқ чиройли???
-Анаву йигитни айтябсанми?? - Тушунқирамай сўрадим...
3-кисм
-Уни яна кимни айтаман Тавхиии қара қандоқ чиройли ҳам боййй отасини корхоналари борр онасини қўлидаги тиллоларни кўрганмисан ??? Қўллари кўринмай кетган тиллаларни ичида...
-Хоп менга нима тилла тақандан кўра ўғлини эблаб олсин булар ! Кўзини қара еб қўяман деябди...
-Тавхии тегсам Ботирдек йигитга эрга текким келадии
-Эсинг жойидамии инситутчи? Ўқишчиии ким ўқийди..? Орзуларингчи...
-Тавхидааа ўқиш ўз йўлигааа Ботирни кимдир илиб кетса урди Худоо қара қандоқ бой..!
4-кисм
-Қара соқоллари бор экан менимча биздан анча катта у чол..Сен қанақасига шу одамни эринг деб хисоблайсанааа Я тавбааа
-Тавхидааа бор ёғи биздан 9 ёш катта..- Дугонасининг бор ёғи деб айтаётган сўзлари Тавхидани эсанкиратиб қўйди...
-Нима 9 ёш сен учун кичик фарқми??? Сен 17 ёшдасан у 26 ёшда биз 20 га кирганимизда у 30 га чиқадии
-Нима қилибдиии ахир жудаям бойку...
-Сен қиз эсингни ебсан..! Кел шуьлар ҳақида гаплашмайлик..
-Эхх майлии...
Тавхида уйига кирар экан яна отаси билан онаси жанжаллашаётган эди...
-Қачон тугайди булар..? - Тавхида лабларини бирлаштирганча уйга кирди...
-Хаааа сен итт мени кўйлагимни атай дазмолламадинг..!!!! - Казим ака хотинининг юзига тарсаки туширди..
-Энди қуруди деябман нега гап чунмайсиз тўйдириб юбордингиз...-Бутун уйда шу икковининг овози тутган эди..
Уйидан нима муаммо эканлигини эшитиш учун чиққан ББС келинойим мени кўргач юзидаги табассумини яширишга урунди аммо кўзлари барибир сотиб қўйди..
-Отанг онангни урмиқчии қара яна касалхонама касалхона судрашиб юрманг..!!!
Хонага кириб отамдан онамни ажратдим..Онамнинг рўмоллари ер билан битта бўлган сочлари юлинган эди...
-Жоннн дада онамни урманг..-Отамни йўлини тўсганча онамни паналадим...
-Хааа онанггаям....-Дадам сўкиб хонадан чиқиб кетди...
5-кисм
Ҳаётимдаги қора кунлар шу уйда бўлади деб ўйлардим...Қачондир ҳаммаси яхшиланишига , одамлардек яшашинга ишонардим...Аммо бу шунчаки хом хаёл эканлигини ўша мен қари чол деб атаган инсонимдан совчи келганида англадим...
27 - Май
-Ойиии қўлимдаги шаходатномага қараганча мактабни битирганимдан хурсанд эдим..Энди ишласам бўлади..Онам ва ўзимга яхши шароит яратаман..Ўқийман..Шу ўйлар билан уйимизга яқинлашар эканман ўша ҳар куни ўқишимнинг базан махаллам бошида турганча машина ойнасидан мени кузатадиган йигитнинг машинаси уйимиз олдида турарди...
Машинага суянганча мени кўриб ғалати жилмайган йигит аста менга қўл узатар экан унга жавоб бермай уйга кирмоқчи эдим аммо у эшикни олдини тўсиб олди..
-Катталарга салом ёқми яхши қиз~ Дағал овози билан қанақадир ғалати мен буткул эшитмаган тондда гапирди..
-Ассаллому алейкум ! - Салом берганча эшикдан кирмоқчи эдим аммо у попкамдан орқага тортди..
-Ваалейкум ассалом сизларда саломни ҳам сўраб олинар эканда..
-Салом бериш суннат..!! Хохлаган одамимга бераман энди эса нари туринг мендан уйимга кирмоқчиман йўқса отамни чақираман !
-Хммм қўрқиб кетдимммм - У мазахлаган тондда гапирди..- Отангни чақир қани нима деркан..? Уйингни ичида совчиларин ўтирибди..Мен эса бўлажак эрингман..! Отанг нима ҳам дея оларди..-Унинг сўзларидан ялт этиб унга қарадим..?
-Совчилар..?-Дудуқланганча гапирдим..Ҳалигача бўлаётган воқеаларни англолмай турар эканман уни итарганча уйимга югуриб кириб кетдим...!!!
Ташқарида янгам бош оёқ ясан тусан қилиб олганча уйимизни пойлар эди..
-Ваййй Тавхидахон мана чой яхши келдизмии тез тайёрланинг..!!!
Янгам умрида илк бор менга яхши гапираётган эди..Қўлларимни титроғини яширганча янгамга бош силкар эканман қандай қилиб мени бу чолга узатишмкқчилиги ақлимга сиғмас эди...
6-кисм
Кўчага киядиган яхши кийимлардан кийдим..Янгам қаршилигимга қарамай сочимни ёйдирди..Отам ҳам ҳали у деразадан ҳали бу деразадан уйни пойларди..
Мажбурликдан уларга чой олиб кирар эканман қўлим ҳаяжондан титради..Ё Худойиммм қаршимдаги семиз юзи тўла бўёқ билан бежалган аёл ўтирарди..Дуо қилдим..Эй Худо шу мени қайнонам бўлмасин..)
Чойни қўйганча
у ердан чиқиб кетдим..
-Буни ҳам кийингг-Келинойимм ҳаттоки қарашимга ҳам рухсат бермайдиган косметикасини олдимга олиб келибди...
-Ойии - Онамга қараб зорландим..-Турмушга чиқишни хохламайман...
-Сен ўзи нимани хохлайсан..? Анаву китобларингни ўқишними?? Ўқийман деб овора бўлма Инситутда бойларнинг фарзандлари ўқийди..Ундан кўра эрга тек керак бўлса эринг ўқитсин..!!!
7-кисм
-Ассаллому алейкум -Қўлларимни титроғини яширганча машинанинг олдида тўхтаб қолдим
-Ваалейкум ассалом доим шу саломдек бор бўлиб юринг..!!
Унинг ҳаттоки юзига қарашга ҳам тоқатим йўқ эди..У машинанинг олди тарафини очар экан аста унга қарадим ва прқа тарафни очиб ўтириб олдим..
-Қизиқ қиз экансиз..!!! Мени исмим Ботир ёшим 26 да сзни исмингиз нима??
Гапиргим росмана келмасди..Кўзлари ўйниқ бу йигит машина ойнасидан ҳам менга қараб кетарди..Лабларимни тишладим .
-Камгап экансиз бу яхшиии одатда камгап одамлар уятчанг бўлади менга шунақасидан керак эди..Ўзим жудаям рашкчиман ҳаттоки соянгиздан ҳам рашк қламан..-Унинг гаплари ғалати эди.. Машинани қандайдур кафе олдида тўхтатди..
-Тушинг . Келдик..Ё ўзим олиб тушайми? - У менга кулиб қаради .
Унинг гапларида қандайдир огохлантриш ҳам бор эди ўзим машинадан тушдим..
офитсанга ниманидир имлаганини кўриб хушим учай деди..
Уйга таксида келдим..Келдиму жанжални юзасига чиққанимни англадим.. Кетганимизга ҳали ярим соат бўлмасдан келинойим бн онам урушишни бошлаб юборибди...Тавба буларга нима бўлаяпти дегим келадиюу ҳаммаси шу уйни талашишаётганини кўр одам ҳам билади...Онам оёқ кийимларини ечиб келинойимга қараб отар эканлар келинойим ҳам паст кетмай қанжиқ дея бошлаб қолди...
-Ойиии-Югурганча келинойимга отган оёқ кийинларини олиб келар эканман мени келганими инобатга олишмасди ҳам..
-Эеее ака хотинингизни олинг хотинимдан..-Амаким телефонини кўтарганча уйдан чиқиб келди..
-Итга ўхшаб талагани талаган хотинмни - Амаким онамни назарда тутиб гапирар эканман онамнинг кўзлари моштдай очилди..
-Хоо Бегзоджонн жа ўзингиздан кетманг бу қанжиқ келмагунча оппоқ эдимку..!!!
Отам бу ёқдан чиқиб келди...
-Бекзод тинчликмии қачондан хотинларни ишига аралашадиган болиб қолдинг..Амаким ва дадам озгина тортшиб қўшнилар чиқди сўнг ҳамма уй уйига тарқалди...
Бир маҳал яна уйга совчилар келди..Бу сафар отам кириб гаплашди.. Хонада бармоқларимни тишлаб ўтирар эдим..Нахотки мени яна ўша одамга беришса..?
Отам хонага кулиб кирди..
-Зарифаа тайёрлаб Казимовларга қуда бўламиз..-Бу ўша Ботир эди..
Хонамда еғлаб ўтирар эдим.. Қўшни хонада онам барча қариндошларга телефон қилиб кимсан Казимовларга қуда бўлаяпмиз деб суюнчи олар отам ҳам кайфияти зўр эди...
-Тавхидааа тур эртага бозорга тушамиз тайёргалигингни кўр..-Онам хонамга бостриб кирдию ёшланган кўзларимни кўриб койий кетди..
-Қиз бола деган тегирмон тоши..Сени бошимга ёстиқ қилиб олиб ўтира олмайман..!!!
Тегсанг ойдек йигитга тегябсан отангдака уй жойи тайин бўлмаган қурумсоқ баттолга эмас қизим..!!
-ойии менга у ёқмади..-Еғлаб онамга ичимдагиларни айтдим
-Менга ҳалигача отанг ёқмайди..Ташвиишланма 1-2 йилда ҳаммаси яхши бўлади тур тайёрлан...
Эрталаб сахардан онам билан бозорга тушдик..Ёзнинг июнь ойларининг боши иссиқ атрофни куйдиради..Уйга бир қадам қолганда ортимдан эшитилган овозда мен ҳам онам ҳам ортга қарадик..Эшикда Ботир турарди .
-Ассаллому алейкум онажонн айтсангиз ўзим олиб обориб келардим..
-Қўйсангчи ўғлим тинчликми? - Онам ҳавотирланиб сўради..
-Тинчлик Тавхида билан гаплашиб олмоқчи эдим майлими агар рухсат берсангиз..?
Онамга қараб йўқ ишорасини қилар эканман онам тикка ха деб юбордилар.. Қўлимдаги юкларни олганча мени у билан ёлғиз қолдирди...
-Марҳамат - Ботир Тавхидага орқа эшикни очиб берди..Тавхида ҳайрон бўлганча машинага ўтирар экан ичида яхши ният қилишга ҳаракат қилди..
-Бу сафар бу телбани нима жин урди..Ўз ўзидан бундай яхши гапириб қолди..
Ботир машинага ўтириши билан қизга қаради..ва юзидаги ҳозирги табассумни инсонийликни ёқотганча асл юзини кўрсатди..
-Отанг пиёниста онанг шалақи аёл экан нимангга катта кетдинг сен қиз???-Тавхида бир зум шокка тушиб қолди..
-Хаа менга ундай қарама ойнадан онанг тугул кўзларини еғиштириб ололмайдиган келинойинг ҳам қараб турганди..
Ботирнинг бу гапларидан бир зум шокка тушиб қолдим ва машинанинг энди эшигини очмоқчи бўлганимда Ботир машинанинг олд ўриндиғидан қўлимни махкам ушлаб тўхтатди..
-Ўтиррр ҳали гапим тугамади..! Отанг..-Унинг отанг дйишидан бир зум тўхтаб қолдим..Юзим оқарди..Отамдан ҳар доим қўрққамман..У негадир ғалати табассум қилди..
-Отанг билан боя тонгда гаплашдим..Бугун ишонаманки кечга сен билан ҳам гаплашадилар..
-Нима ннима дедингиз уларга??? - Қўрқибгина сўрадим..
аста жилмайганча индамади..Сўнг машинанинг бардачогидан нимадир ковлар экан дадамга нималар деганини ўйлай бошладим..Яна ичиб кесалара..? Яна онамни урсаларааа??
Қўлларимни чалиштриб ўйнар эканман у менга телефон узатди . Самсунг телефонини узатар экан ол деди..
-Нима қиламан буни? - Ёшланган кўзларимни беркитганча ойнага қарадим..
-Сени қайси пайт қаердалигингни билишим учун керак ушлааа...
-Олмайман мен буни..керакмас..-У нимадир демоқчи бўлди аммо қўшним деб югуриб машинадан тушдим у мени тутвололмай қолди..
Ботир қўлидаги телефони сиққанча кафтларига олди ва аччиқ табассим қилдии
-Ҳали ўзинг бегим деб кетимдан югурсанкуу ошанда гаплашамиз...
Уйга киришим билан оёқ кийимимни ечиб хонамга кирмоқчи бўлдим аммо дадам йўлимни тўсди..
-Сен ахмоқ қиз -Дадам юзимга тарсаки тушурди..-Нега Ботиржонгга қаттиқ гапирдинг..??? Нега сени севмайман деб қаттиқ гапирдинг ахмоқ қиз ! Эртагаёқ бориб узр сўра эшиттингми мени?
10-кисм
Шунчаки нафақат пасткаш балки ёлғончи ҳам экан..Кеча дадам мени уришганларидан кейин ичиб келиб онамдан аламини олдилар...Бугун эса мажбурликдан яна у билан учрашувга кетаяпман..
Унинг машинаси кўринди..Бугун устига оқ рангли оқ кофта кийган Ботирнинг соқолини ўсганини пайқадим..У машинага ўтирар эканман бир сўз ҳам демадим...Сумкамни замогини ушлаганча ўйнар эканман у истехзоли кулиб қўйди...
-Бирор нима демайсанмии Тавхида..-Ботир менга қараб гапирди..
Индамай туравердим..Шунда у дарров қўлимга ёпишиб кетди..
-Қўйворинг...-Қўлимни силтаб тортиб олдим..
-Бингооо овозинг бор эканку мана нега унда гапир десам гапирмайсан..??
-Нима дей сизга..?
-Масалан кеча мени қаттиқ ранжитганинг учун узр сўра..!!!
-Узр сўраб олинмайди..! -Паст кетмай Ботирга қарадим сўнг нигохимни яна ерга қаратдим у бу гал машинадан тушиб ортга ўтириб олди..
Қўрқиб кетдим..У ўтирдию духисини янаям ўткирроқ хис қилдм
-Тўғри узр сўраб олинмайди..аммо бу дегани мажбур қилма дегани эмаску..!! Ха яна отангни тутунган ўғли бўлдим.. менимча кеча кимлардадир ҳаммаси яхши бўлмаган..
Ботир гўёки нозик жойингни топдим дегандек атай отамни тиқар эди ҳар гапига..Менимча ҳам шундай..У отамдан фойдаланаяпти..
-Тўйни катта бўлишини хохламайман..Одамлар кўп жойни жиним суймайди...-У ўзидан ўзи менга гапира кетди..-Сенгачии? Қандай тўйлар ёқади..Катта ёки кичкина..?? Ахир сенинг ҳам тўйингкуу !
-Бу ҳали аниқ эмас..-Лабларидан шу сўз аста чиқтии
-Нима аниқ эмас нима ёқишими?
-Тўй бўлиши..
-Бу тўй бўладии - у қатиий гапирди..!
-Нега мен ?? -Беихтиёр шу сўзлар тилимдан чиқиб кетди..!!
-Негами..? Нега дегин..? -Унинг қошлари чимирилди..Кўзимни унинг қўрқинчили нигохларига қаратар эканман ўнг қўллини дарров оёқларимга югуртрди..Сонимда унинг қўлини хис қилар эканман жон холатда уни қўлларини олиб ташлаш учун ҳаракат қилдим..Ва ахийри мақсадимга етдим..
-Мана нега..? - У ҳозиргина сонимдан олмагани учун тирнаб ташлаган қўлини кўрсатди..
-Сен этагингни ҳали ҳеч кимга очиб бермагансан ! Ҳеч ким сени мендан аввал ҳаттоки қўлингни ушламаган ушламайди ҳам..!!! Сен ҳамма қизлар каби эмассан...Шунинг учун ҳам сени танладим..!!
11-кисм
Ботир йўл бўйи ҳар хил гаплар қилди...Яна ўша кафега келдик..Келдигу бир учиб тушдим..Нима бошқа жой йўқмиди ?
-Тушақолинг..! -У бир сизлаб бир сенлар эди..
-Ташқарида овқатланайлик -Паст овозда унга қараб гапирдим..У ҳам ўтган галдаги қилиғидан чўчиганимни сезди шекилли кулиб майли деди..
-Аммо тепада 2 қаватда..! У пастда одамлар кўплигига юзини буриштирди..
Ботир офитсант олиб келган чойга қўл узатаётганимда қўлимни орқага қайтарди..
-Мен ўзим..-Ботир иккаламизга ҳам лимонли чой қуйди...
Сихда шашликлар олиб келинар экан меникини ейишга қулай қилиб санчқи ва пичоқ ёрдамида майдалаб берди...Стол устида бирон сўз ҳам гаплашмадик..Менимча у дастурхонда гапиришни ёқтирмайди...
Бошланишидаги сухбатни ҳисобга олмаганда у билан одамлардек гаплашдик..
-Ўтган гал олмай кетдинг ушла..-У қўлимга телефонни узатди . Энди қаршилик қилмоқчи эдим аммо..
-Жим ўтириб эшитт мени ! Қачон телефон қилсам ҳам кўтар ниманидир хисобга олиб телефон қиламан!
-Хоп
Машинадан тушар эканман у унчалик ҳам ёмон эмас деган хулосага кела бошладим..аммо бу вақтинчалик эканлигини англолмагандим..
Кечки пайт...
-Хоо келдизми оғлим..?? - Зухра қошини уйиб Ботирга қаради..
-Келдим ойии келдим
-Яна ўша жувонмарг қиз биланмидинг?? Ҳеч ҳам ёқмади ўша гадойлар менга ! Онасининг шалақилигини айтмайсанми...? Астағфираллаҳ кимларга ўралаштираяпсан сен бола мени..!!!
-Ойиии у қизни севаман мен-Зухра ўғлини гапини тикка бўлди..
-Ёқол хонангга ўл эркак бўлмай..!! Севаманмуш-Ботир хонасига кириб кетар экан Зухра эшикка бир назар ташладида кўрпачалар орасидан қоғозга ўралган қандайдир кукунни олиб Ботирнинг хонаси тараф сочди..
-Ўғлим у қиздан йироқ бўлсин кўзида фақат мен бўлай..!!!
❤️-Бу давоми тезроқ чиқсин дегании
12-кисм
Ботир билан 1 ой давомида жудаям кўп маротаба учрашдик..Тан олиш керак у биринчи марта кўрганимдек қўрқинчили инсон эмасди..Ҳар учрашувда унинг янги қирраларини кўрардим..
Базан хазллашиб базан жиддий охангда ўз истакларини айтарди..
-Мен аёллар ўқишини қораламайман аммо ҳар нарсани меёри бор...Масалан ўқишини деб оиласини эсдан чиқармасин..Ўқишини оиласидан устун кўрмасин...
-Мен ҳам шу фикрдаман..-Ҳозирги кундаги айтадиган энг кўп жумлам шу бўлганди...
Ботирни яхши тарафини айтяпмануу аммо ёмон тарафларини ҳам кўрмаётганим йўқ эмас эди..
Бир сафар жудаям шилқимлашувчи бу йигит менга овоз кўтаришдан ҳам тийилмай қолган вазиятлари кўп бўлди...
Октябр ойлари...
-Эртага тўйимиз эканлигига ишона олмаяпман...-Ботирга кулиб гапирдим.
-Мен эса 24 соатдан кейин сени бемалол қучиб мана бу яноқларингни қизартириб тишлашимга ишона олмаяпман...-Ботир кулиб гапирди...Икковимизни юзимизда табассум эди..
-Хооо мен қўйиб қўяманмиии агар менга тегсез...тегсез - Тавхида сўз тополмай жимиб қолди..
Ботир кескин яқинлашди..-Нима қиласиз оппоқ қизим~
-Суялманггг Ботирака..-Ботирдан нигохимни уздим..
-Кеч боб қолди уйингга кир..
-Хаа..тўхтанг машинанггиз қании??-Ботир калмовсирниб қолди..сўнг ўзини еғиб олганча..
-Кечки пайт йўллар тирбанд хайдагим келмади..
-Ха майлии яхши қилибсиз..-Тавхида кулганча Ботирга қаради -Яхши етиб олинг унда..)
Тўйда оппоқ либосда минг орзулар билан Ботирларникига бордим...ва ўтган ойдаги тушимни эслаб беихтиёр кулдим..
-Ақлингни ишлаттт тексанг Ботирбойдек бой йигитга тегаябсан улар киму биз ким шунда ҳам сени деябди қизим !!!-Онам айтаётган сўзларни келин кўйлагимни ғижимлаганча эшитар эканман куёвнинг овози қулоғимга чалинди..
Бошимни саранг-саранг қилганча онамни қўлларини ушлаб олдим
-Жоннн оннааа олиб кетинг мени бу ердааннн тегмайман у чолга мен - Онам зарда қилганча қўлларини силтаб хонадан чиқар экан ўша бир кўришдаёқ менга зулукдек ёпишиб олган йигит ётоқхонага шайтоний табассум билан кириб келди
-Илтимос тегманг менга...У ешикни қулфлади...
Аммо бу белги бўлиши мумкинлигини унутгандим..Ҳаётим айни пайтдан издан чиқишга шай эди..
Ботир ва унинг оиласи..Улар ёлғончилар эди...
❤️- Бу давоми + бонус керак бизга дегани...3 қатор реакция кутаман
13-кисм
Хонага Ботир кириб келди..Ғалати ҳаттоки юришларию қилиқлари тушимдаги билан бир хил аммо мен бошқа хисларни хис қилаяпман..Мен Ботирни севаман..
-Чарчамадингми? - У кулиб сўради..
-Ёқ ўзизчи..
-Мен энди чарчайман..-Бирданига Ботирнинг бу сўзларидан қизариб кетдим..
-Ботирака..-Унинг кўзларига қарадим у кулганча пешонамдан ўпди...Кейин юзларимдан кўзимдан ҳаттоки бурниндан ҳам ўпмоқчи бўлган бу йигитни зўрға тўхтатиб қолдимм..
-Ботиракааа бас қилсангизчи~Бу бизнинг энг бахтли онларимиз эканлигини билганимда асло тўхтатмасдим...
Кулганча Ботир ишини давом эттирди..
-Ухласангчиии-Ботир қучоқлаб олган қўлларидан аста чиқишга урундим у ҳеч қўйиб юбормасди..
-Турингеее уят бўладии..-Янгаларим қайта қайта тайинлагани учун чумчуқ уйқисида ётдим..Аммо рости чарчапман туролмадим..Соат 5 яримдан ошган эди..
-Қочингг ховли супуришим керак..-Шкафдан келин либосимни олганча ховлига чиқдим..
Мана энди ҳаётим бошланар эди...
-Хоо ётавермапсизда ....- Қайнанонам эснаганча тосайиб хонасидан чиқди..
-Бу уйда мен келинманкуу сиз қайнонам шундайми Тавхидахон..Ўзим туриб чой дамлашим керак ўзимга..!!! Сизни ёсин деб олдик уйингиздан..-Қайнанам жахл қлиб бақирди..
Еғлагим келди..
-Узр ойижон..-Бурнимни тортганча аввал ҳовлиларни сўнг ошхонага кириб нонушта тузадим..
Қанотам қайнисинглим чиққанда 2 букилиб келин салом қилдим ҳеч қайсиси ҳаттоки бирон сўз ҳам демади..
-Акангларникига бормасам бўлмайди..Машхура қўлида ўйнатаяпти аканг шўрликни..-Машхура мен ҳали ўзини ҳам кўрмаган аммо номини эшитган овсиним эди..
-Сизга айтгандим дадасии олиб келинг Анварни деб мана ахвол..!!! - Қайнотам лом-мум демади..
14-кисм
Кун кетидан кеч кирди орадан 1 ҳафта ўтди...Билдимки бу уйда фақат қайнонамнинг сўзи ўтади фақат у гапиради..Ҳаттоки Ботирниям онасига нимадир дейишга журати йўқ Кўча сипираётгандим қўшни аёл мени кўриб тўхтаб саломлашди.. -Уйдигилар Ботир яхшими эски қилиқларини ташладимии..-Қўшни аёл тилидан ҳамма нарсани гуллайдиган аёллоги билинар эди.. -Қанақа қилиқ..? - Сипиргини сиққанча сўрадим.. -Эййй ҳали билмайсизми? Ботир қиморбозкуу ўтган йили уйини ҳам қиморга тиккан эди..Эхтиёт бўлинг Ботир пайи келса онасини тиллаларини ҳам қўймаган.. -Ёғэе Ботир акам унақамаслар..Нотоғри эшитибсиз.. бизнинг оила ундайларданмас..-Асабинлашиб гапирдим..Қўшни аёл менга бошдан оёқ қаради ва сўзларимга энса қотирганча.. -Оилангизми мен билсам керак..? Жудаям шум оила..Бу Зухра келинини ўқитади Фолбингга овсиниз ҳам жааа бало фолбингга бориб Зухрании хуллас эхтиётингизни қилинг тиллаларингиз зеб-зойнатлатингизни беркитиб қўйинг..Тағин Ботир сотиб юбормасин.. Шокка тушиб қолдим..Фолбин дедими..Ахир гунохку..!! 🍀🍀🍀 -Ойии менга пул керак - Тўсатдан Ботир ошхонага кириб келиб гапирди.. -Хааа мен банкманми сенга бир тийиним йўқ бор йўқол...-Ботир тутоқиб кетди.. -Ойии керак деябман -Қайнанам Ботирга қараб пиёлани отди -Қанжиқ Машхура акангни росса фолбинга бориб ўзига ўқиб олган ўшани бориб қайтарма қилишим керак бор кўзимга кўринма..!!!! Эйй Худойим..Мен ўз уйимдан қочиб бу ерга тутилдим..Бу оилада мен билмаган сирлар кўп...
15-Кисм
Бу уйга оилага чунмадим...Ботир акам ҳақидаги гапларни хазм қилишга улгурмай уйимизга овсиним ва қайниакам кириб келиб қолди..
-Ўзи кетар ёр ёр ўзи келар ёр ёр хоо келдингларми қайтиб - Зухра энса қотириб чиқиб келди..
Уни кетидан мен ва Ботиракам чиқар эканмиз бу келишда нимадир гап борлигини сезардим
-Ўзингиз кел демабмидингиз ойижон мана келдик..!! Қайтдик уйимизга..!!!
Машхура опага қарар эканман у янги келинми деб ўйлаб қоламан..Юзи тўла бўёқ..Қўлида қайнанамникидам кам бўлмаган тиллалар енгил кийинган кўйлаги базўр сонларини ёпадиган овсинимга қараб хафсалам пир бўлди..Анвар акам эса содда мушукчадек турарди Машхурани олдида..Қўлида 3 та чамадон..Демак ҳали узоқ қолишади !
🍀🍀🍀
-Ботир ака..-Ётоқда телефон титкилаётган Ботир акамга қараб қолдим..
-Ха -Ботир телефонидан кўз узмай беписанд охангда жавоб берди .
-Сиздан бир нарсани сўрасам майлими??
-Уфф сўра..-Ботир бироз асабий охангда жавоб берди..
-Сиз қимор ўйнайсизми?? -Қўқисдан гапириб юбордим..Кун бўйи шуни ўйлаб на ичимда халоват бўлди ва на ўнгимда..
16-кисм
-Бу гапни қаёқдан олдинг ким айтди сенга? - Ботир телефонини қўйганча менга қош уйди..
-Демак ростми? Ўйнайсизми қимор??? - Ботирнинг қаршисига келиб сўрар эканман Ботир қўлимдан қаттиқ сиқиб ушлади..
-Ким айтди деяпман сенга..???? - Қўлимни шунчалар қаттиқ сиқдики жон холатда қандай еғлаганимни билмайман Ботир силтаб қўйиб юборганча хонадан чиқиб кетди..-Демак рост Ботир қиморбоз..!!!
🍀🍀🍀
-Тез тез олиб келсангузчи ўлиб қолдизми??? - Қайнанам ҳовлини ўртасида бақирди..
-Мана ойижон - Сумкаларини олиб бориб берарканмман Қайнанам энса қотирди..
-Эртага олиб келардинг..!!! - Қайнанамни кузатиб ошхонага кирар эканман кетимдан Машхура кириб келди..Тунгги кийинда олдимга чиққан овсинимни кўрар эканман енгилгина саломлашдик..
-Тавхидааа келинг сиз билан бир гаплашайлик..
Машхура асли илонлигини уни нағмаларига учиш хатолигини билардим аммо унга ишондим...
❤️- Бу давоми тезроқ чиқсин дегани..!!!
17-кисм
-Сиз жаа ойижонингизга ён боцманг..Сизниям ҳали фолбингга бориб ўқиб келади бу жодугар..-Машхура нозланиб гапирди..
-Ёғэе ойижон ундай қилмасалар керак келинлариманку..-Ишонқирамай сўрадим .
-Сизнингча мен кимман ? Кундишлариманмии менам бошида шундай эдим..Қаранг яхшилигимга жавоблари шу бўлди..Фолбингга бориб мени бепушт қилдириб келди бу жодугар .
Машхура опанинг гапларидан хайратландим..
-Ёғэе ойижонми..?
-Ойижонингиз..!! Яхшиямки вақтидà билиб қолдим..Бўлмаса эримни ҳам менга қарши қилаётган эди.. Сизга маслаҳатим ойижонгга ён боцманг..Мен тараф бўлинг..Бўлмаса сизлар ҳам биз каби бўласизлар...!!!
Машхура опанинг гапларидан ичимга ғулғула тушди..
Нахотки бизниям шундай тақдир кутса..
18-кисм
Қайнанонам кетганига уй тинч эди..Машхура эридан ортмас экан..Уйда борлиги ҳозирча билинмаяпти..Ишларимни қилиб ётоқхонамга кирар эканман Ботирнинг кийимлари сочилиб ётарди..Бирма-бир ҳаммасини еғар эканман ортимдан қучган қўлларни сездим..
-Кими кими хотини бу..? - Ботир эркаланиб гапирди..Кайфияти чоғ эди
-Айтмайман..-Қиқирлаб кулдим..
-Аниқми қара лекин Тавхиии - Ботир мени ўзига қаратиб олди..Деворга тиралганча орамизда ҳеч қандай масофасиз турардк..
-Аниқ..-Бошимни қимирлатар эканман Ботир бир қўлида мени ётоққа отди..
-Айтасанмии? - Кулганча ортга чекиндим
-Ёқ !
-ўзингдан ўпкалааа- Ботир устимга чиқиб мени қитиқлар юзларимдан тишлаб тишлаб ўпиб олар эди..
-Ботиракаааааа - Қизариб кетар эканман Ботир бугун росмана менга суюлганди
🍀🍀🍀
-Қаергадир борамизмии ? - Ботир яланг баданимга нақиш чизгандек қўлини ҳаракатлантириб гапирди
-Борайлик сиқилиб кетдиммм..
-Унда ҳозирча дам ол кечга борамиз..-Ботирни қайтатан севиб юборай дедим..
❤️- Бу давоми тезроқ чиқсин дегании
19-кисм
-Овқатланиб кетамизми..? - Лаб боёғимни қидирганча гапирар эканман Ботир футболкасини кийди..
-Ёқ йўлда овқатланамиз Тавхии нима қиламиз уйда еб..-Ботир олдимга келганча сочларини тартиблашни бошлади..
Лаб боёғимни олганча лабимга сурмоқчи эдим ҳамки Ботирнинг қулоғим тагида баралла бақиришидан чўчиб кеттим..
-Аннааааа - Ботир менга қараб уфладии
-Хааа тинчликмии? -Ботир менга қовоқ уйиб турарди..
-Тинчликмассс - У қўлимдаги лаб бўёққа қараб ишора қилди..
-Нима қилибди сурсам..-Лабларимни буруштириб олдим
-Бўмайдидааа кейин кўчада ҳамма сенга қарасина-Ботир бу гал кесатиқ ва энса қотириш баробар гапирди
-Ботиракаа қарамайди ҳеч ким..Нега хавотир оласз қараса ҳам сиз борсизку..~
-Барбирам сурма чапланган аёлларни жиним суймайди..
-Хоп
Ботирнинг минг қистову билан юзлаб ўзгартрган кийимларим орасидан энг ёпиқ кўйлак билан охири уйдан чиқар эканмиз ойижон келганини кўриб капалагим учиб кетди..
20-кисм
-Хооо мен йўқлигимдан фойдаланиб қаерга кетаяпсизлар..?- Қайнанам ўзининг зинасидан бақирди..
Ботир акам нимадир демоқчи бўлдилару ховлидан ўтиб кетаётган Машхура ойижонга гап қистирди..
-Хаа энди ойижон ёш оилаа қаерга хохласа борадидааа невара талаб қилишдан аввал шарт шароит яратиб беринг ёшларга..-Овсинимнинг гапидан қизариб кетдим... Қайнонам овсинимнинг бу гапидан тутоқиб хонасига кириб кетди.. Машхура опа менга қараганча:
-Яхши бориб келинглар - Деб маноли иржайиб қўйди..
Ботир акам билан росмана мазза қилдик.. Бирга кинога бордик..Сўнг ўша илк учрашувдаги кафега кириб нарса закас қилдик..Негадир бу сафар ўзим кабинадан жой олдим..
Аммо бу бахтли онлар узоққа чўзилмади..Уйда қайнонамнинг эрталабги иш учун менга тухматлати талай турганини сезганимда балки Ботиракамга борайлик демасдим..
21-кисм
-Ботирака - Қўлимга ҳозиргина янги узук таққан эримга қараганча эркаланиб уни чақирдим..
-Ховвв -Ботир қўлимни янаям сиққанча менга қаради..
-Рахмат~ Очиғи менга қилаётган қўрс муомилангиздам ортиқ мени севмайсиз деб ўйлагандим..
Ботир қўлимни қўйиб юбормаган ҳолатда юришдан тўхтаб қолди..
-Севмайди..? Чиндан буни айтяпсанми..-Ботирни табассуми бирданига сўнди..
-Қандай сени севмаслик мумкин..Қандай буни шу товуқмиянгга сиғдира оласанааа Тавхии..Мен сени илк кўрганимда севдим..Сени тўйдан аввал ўзимники қилишни шунчалар хохладимки..Базўр тўйгача етиб олдим..яна севмасизмушҳ пффф шунчаки базан асабларим танг ахволда бўлади ўшанда ҳамма ёқмай қолади .
-Хааа майлии барибир қўрқандим..Ботирака..Сиз ростан қимор ўйнайсизми?
-...Ҳамма ўйнайдикуу Тавхи..Ёш бола эмасман ахир...
-Ха аммо гун..-Гапни Ботир илиб кетди..
22-кисм
Югурганча такси тўхтатар эканмиз бир нарсага амин бўлдим..Ботиракам харом хариш десам чидолмайди..Эшитишни хохламайди..
Уйга келар эканмиз қайдан ҳам биламиз қайнонам менга минг бир тухматлар тайёрлаб қўйганини..???
-Анааа кеб қоптикууу ўғриваччааа-Дарвозадан киришимиз билан қайнонам бақирди..-Ботир чунмай қош уяр экан буёқда Машхура асабий уйидан чиқди..
-Нима бўлаяпти ойии кимни ўғри деяпсиз..??? - Ботир қўлимни қўйиб юбориб уйга кириб келди .
-Мана бу хотинингни..Исқирт харомии қани пулларим..??-Қайнанам қаттиқ бақирди..Кўзлари олайган агар ёнига борсам уриб ўлдириши аниқ эди..
-Ойижон қанақа пул ? Нималар деябсиз..? - Қайнонамга чубмай қарар эканман овсиним аралашди..
-Ойижонни умрага еғаётган пуллари бор экан яна Ботирбек ўтган йили ойижонни туғилган кунларига билакузук совға қилган эканлар..Ўша йўқ! Обчиқиб қўйинг Тавхидахонн уйни жанжал қилмай..!
Ақллим шошиб қолди..-Мен олмадим..Билмайман -Қайнанам баланд овозда -Сен олмасанг ким олади моллл-Оёғидаги тапичкасини менга қараб отаркан бу гал ўзимни еғидан тиёлмай қолдим..
-Балки ўзингиз у бу ёққа қўйгандирсиз..! - Қайнонам олдимга учиб келиб сочимни юлишни бошлар экан Ботир ва Машхура базўр бизни ажратди..
-Топасан тилламниии қанжиққ -Ботир мени хонамизга олиб кириб кетди..
Буларни узоқдан кузатиб турган Машхура маноли кулиб қўйди..
Реаксия босиб кетиш қийинмас..! Кунига 3-4 та қисм чиқараяпман..Илтимос мехнатимни қадрланг !!!
❤️-500+ реаксия эсдан чиқмасин !
23-кисм
-Мен олмадим..-Бошимни саранг қилганча ҳозиргина онасининг гапларига ишонишни бошлаётган эримга қараб гапирдим
-Аниқми? - Ботир иккаланиш охангида базўр сўрар экан ичимда нимадир узилгандек бўлди..
-Ботир.р ака..Пул менга нимага керак..ахир уйдан мен..чиқмасам..? - Ботирга гапирар эканман хонамизга баланд овозда қайнонам бостириб келди .
- Уйингга ташигандирсан Худо билади ўйнашингникига олиб боргандирсан...!!!
-Ойиии - Ботир ака ўртага тушди
-Нима ойии бунинг ўғриии
-Ойии ўғирласаям нимага оладии буу бу уйдан чиқмайдикуу чиқармайманку бунии !!!
-Хонасига беркитган демак..!!!
Қайнонам шкафларимизни титишни бошлади..Уятдан қизара бошладим..Ички кийимларимни ерга отаётган бу аёлга қарар эканман хонамизга Машхура ҳам кириб келди..
24-кисм -Ойиии олмаган дедими олмаган демак.. -Сен аралашма хотинқулии оғри бунинг шу кунгача уйимда игна ёқолмаган..!!! -Бу нимаа- Қайнанамни кўзи чиқиб кетди... Қўлида ҳозиргина Ботир менга олиб берган узук бор эди.. -Бу нима?? Мени тиллаларими сотиб шуни олдингми ёлғончиии? - Қайнанам юзимга урди..Бақир чақир хонада бошланар экан охири Ботирнинг бақириғи бу ҳолатни тўхтатди -Ойии мен олиб бердим !!! Сизнинг пулингиз бу бечарада нима қилсин тўхтатинг чиқинг хонамиздан !!!! - Ботир бақириғидам қайнонам ўзига келиб олди.. -Агар ҳозир яна шу ишни хотинимдан кўрсангиз ортиқ ўзимга жавоб бермайман..!!!Қайнонам Жахл билан хонамиздан чиқиб кетди.. Ерга ўтириб қолдим..Жон холатда еғлар эканман Ботир деворни қаттиқ муштлади..ва аста мени қучоқлади.. -Чиқиб кетайлик бўлак бўлайлик Ботир ака...-Ҳиқиллаганча эримга қарадим.. Реаксия ва шахсий фикрларингизни кутаман ! ❤️- Шу реаксияни максимал босила..
25-кисм
-чиқиб кетайлик бўлак бўлайлик Ботирака -Ботир менга ялт этиб қаради..
-Тавхии қўй мени йўқ дейишга мажбур қилма онаси~ Ботир эркалаганча йўқ деди..Аммо уни ҳам миясининг четида бу фикр борлигини айтганда хурсанд бўлиб кетдим..
-Агар онам тўхтамаса олиб чиқиб кетаман аммо озгина сабр қил ~
-Хоп -Ботирни елкасидан тутдим..У мени бир урунишда кўтарганча ётоққа қўйди..
-Ухлаа - Ботир юзимдан ўпганча сочларимдан силади...
-Ҳозирмас олдин буларни еғишим керак..-Ерда ётган кийимларимга ачинганча қарар эканман Ботир тураётган елкамни ётоққа босди..
-Ўзим Тавхии сен ёт..-Ботир ердаги кийимларни ўзи шкафга жойлади . Ора-орада буни қайга қўяй , деб сўраб қўярди..Билардим у ҳозир мени чалғитмоқчи оз бўлсада ҳозирги воқеаларни унутирмоқчи эди..Аммо рости эбладии
-Буни нега киймайсан сен шайтон қиз..-Ботир қўлида ҳаттоки қандай кийишни билмаган пенюаримни ушлаганча гапирар экан икки юзим қизарди..
Yomona bula,Ayniqsa Botir😂,Qanaqa ovutishi bildadi😂
26-кисм
-Ботиракаааа беринг буниии -Ўрнимдан турганча Ботирнинг қўлига ёпишар эканман Ботир бермайман деб қитмирлик қилишни бошладии
-Беринг дедддиимммм-Эрим қўлини тепарга чиқарганча бермайман дер базўр қўлидан юлқиб олар эканман унга тилимни чиқардим..
-Тавхии бугун шуни кийй - Эрим яна сузилишни бошлади..
-Ёқолингг жааа талтаяпсиз индамасам..-Тунгги кийимни беркитганча қучоқлар эканман Ботир олдимга келиб туриб олди
-Бўлл киясан кечгаа кейин сен билан қайтатан танишамиз..!!! - Эрим нима демоқчилигини чуниб қизариб кетар эканман Ботир бехаё иржайди..Атайлаб яна гапирди..мени помидор қилмоқчи эди
-Бирга ота-она бўлишга тайёрланамиз..!!!
-Ботиракаааааа- Елкасига урар эканман унга тасир ҳам қилмасди..
-Хопппп -Ботир шкаф ортига ўтар экан сочиқларини кўтариб ҳаммомга кетар эди..
Билар эдим бугун буни киймасам ухлатмасди...Пенуарга кулганча қарар эканман бугунги бўладиган ишларни ўйлаб қизардим..
****
-Хааа бугун бўшмисиз..Мен Зухраман опааа..Бу келинимни бирини ўчирдим десам иккинчиси чатоқ чиқди ўқиб беринг бу жанварния...Хааа пулидан хавотирланманг розии қиламан..!!! Рахматт опааа бораман..-Зухра телефони ўчирар экан маноли жилмайиб қўйди..
-Энди озингдан кўр пушаймон қилдираман сен ўғриниии менга қарши чиқишга ўғлимни мажбурладингмиии ўғлим ҳаттоки соянгга ҳам қарамайдиган бўлади..
Реаксия ва шахсий фикрларингизни кутаман❤️
27-кисм
-Сиз буни ўқиёлмайсизми..?-Зухра доимий фолбинига борар экан нафаси ичига тушай деди..
-Бунинг ҳам сени ўқитган..Сени ўлиб кетишингни уйинг ўзиники бўлишини хохлайди..
-Хххх ўзи билардим у манжалақини ҳам..Жонн опааа қайтарма қилиб беринг..-Зухра фолбини қўлидан ушлади..
-..Мен..-Опажонммм нима бўлса ҳам бераман илтимоссс-Зухра фолбинга бу гал ўтинч нигохлари билан қарар экан фолбин ваниҳоят мақсадига етганини сезди..
-Бироз қиммат бўладидаааа фақат..-Зухра сумкасидаги неча йиллаб еққанларини дастурхонга сочди..
-Қанча десангиз ҳам бераман қайтарма қилинг фақат !!!! - Фолбин маноли кулганча ишини бошлади..
28-кисм
Тавхида ошхонадаги тонгги нонуштадан тушган идишларни юваркан инсон қандай бу даражада бефаросат бўлиши мумкинлигини ўйлаб лабларини тишлади..)
Машхуранинг келганига 1 ой бўлди ҳамки бирон марта уй тозалаганини чиқиб овқатга қарашиш уёқда турсин еган идишини ювмасдан ташлаб кетишини ўйлаб асаблари бузилди..Тунов куни Анвараканинг қуймоқ егиси келди..Тунгги 21 лар чамаси эди..Тавхида зўр бериб ҳамма ерни тозалаб энди уйига кирганди ҳамки Машхура юринг бирга пиширамиз деб ҳаммасини Тавхидага қилдирди.. Қайнонаси билан ҳам яхшимас..Сен жодугарсан..Сен ялмоғиз мени ўқитгансан деб кун бермаяпти..Пиширган овқатларини биринчи ўзига едиряпти..Нуқул ҳар икки гапида харомига солаяпти..Қачондир буларни бари тугашига ишониб барчасини ичига ютаяпти..
Ботир яна ўзгариб қолгандек эди.. Ғалати юриш туриши ўзгарган..Кечаси кеч келадиган одат чиқарган..Келадию ювиниб чиқиб ухлайди..Ўтган куни бошқа хонада тунади..Эрталаб Тавхида сўраганда базўр "Футбол бор эди" деб бахона тўқиди..
-Кетасизларми..? -Тавхида Машхура ва эри Анварга қарар экан секин бош силкишди..
-Визани хал қилишлари керак..Кейин кетадилар Россияга..-Машхура мен бу уйга келин бўлиб тушганимдан буён эрини чет элган жўнатиш пайида эди.. Ваниҳоят мана мақсадига етди..
Машхура кулганча ошхонадан чиқар экан кўзи Ботирга тушиб қолди..Анвар аллақачон ташақарида Тавхида эса ошхонада ўрмалашиб юрипти..Ботир ва Машхура эса бир-бирига бехаёларча кўз уруштиряпти...
❤️-Бу давоми тезроқ чиқсин дегани..!!!!
29-кисм
-Яхши бориб келинг акааа-Ботир Анварни қучоқлади..
-Сизлар ҳам яхши қолинглар..-Анвар аерапортдан юриб учиш йўлагига чиқар экан Ботир машина юк хонасига суяниб турган Машхуранинг бўйнига аста қўлини ташлади..
-Энди нима айтинг қайси истагингиз қолди мисс~Ботир қизга кулиб қаради..
-Мммм бугунингизни менга бағишлаанг ! -Машхура сузланиб гапирар экан Ботир аллақачон бу аёл билан зерикмаслигини ўйлаб аста жилмайди..
***
-Бу ерчиии - Қайнонамнинг бақириғидан яна ҳам эгилиб иш қилишни бошладим..1 ҳафтадирки тиндирмаяпти мени..Ҳали у ерни ҳали бу ерни тозалатирадиган қайнонамнинг айтганларини қилгунча тинка мадорим қурир эди..Ҳозир тинкамни иш эмас..Ботир қуритяпти..У ўзгарган.. Ғалати бўлиб қолган..Менга буткул бефарқ ҳар икки гапининг биттасида онамни ёд этишни одат тусига айлантириб олган ) Тунов куни мени ўзидан ўзи жеркиб ташлади..Ха майли бугун унга эътибор бераман яхши қилиб кутиб оламан..-Шуларни ўйлаб уйдаги кераксиз жихозлар сақланадиган подвални полини артар эканман ошқозонимдам нимадир отилиб чиққандек туйилди...Жон холатда ҳаммомга қараб югурар эканман ортимдан қайнонамнинг " Бахонаа тўқимааа менга жувонмарггг " дея хайқириғи қулоғимга кирди..
Кеч тушаркан..Сал кам 5 мартага яқин қайд қилдим..Яаа Аллоҳ менга нима бўлаяпти..Кўзларимга негадир ёш келди..Қачондир тугайдими булар..? Қачон мен ҳам одамлардек яшайман..Қачон ?
Қайнонам ҳалигача мени актрисалик қиляпти деб ўйлаётган эдилар..Аммо кўнглимм сезарди бу қайд қилишим бежизга эмас эди..Нон бахона дорихонадан ҳомиладорликка тест олар эканман ичимда минг умид бор эди..Балки бу бола ҳаётимизни ўзгатирар..!
Қизла қайси пайт нечида силага ташасам бўлади..? Бу мухим ! Эртага шу пайтла ташаб бераман 3 та вақт танлела..)
❤️-Бу кейинги қисм тезроқ чиқсин дегани !
Ха айтганча бу ҳаётий ҳикоя фақат 2014-2015 оралиғида юз берган ! Тошкендамас Андижонда )
21.30 да янги қисм
30-Кисм
Ҳаммомдан чиқиб ётоқхонамга учиб кирдим..Эй Худойиммм бир гал омадимни бер..Бу ўзим учун эмас бахтим учун~~~
Кўзларимни юмиб аста очар эканман тестдаги 2 та чизиқни кўриб оғзим хайраттан ёпилмай қолди...
Кўзларимга ёш келди . Ўтириб ярим соат шукрона кўз ёшларини тўкар эканман бахтдан осмонга учай дедимм...Ҳаттоки қайнонамнинг сўкишлари ҳам қулоғимга Азон овозидек ёқимли туюлди..
-Хаа куйдирган калладек иржаябсанн овқатга туз соллл ундан кўраа -Қайнонам менга синчиковлик билан қараганча энса қотирди .
-Хоп ойижон -Кулганча ишимни қилишда давом этдим..
Кечга пайт Ботир келишини кутдим..23 , 24 ва 1 га соат қараб кетар экан тонг 5.30 ларда турганим сабабли кўзим илиниб кетар ухламай уларни кутмоқчи эдим..
Ботир хонага кайфияти чоғ кириб келди..
-Ҳали ухламадингми ? -Ботир сочларини ойнага қараганча тўғирлар экан сигара хиди бурнинга урулди
-Сизни кутдим..-Ботирни олдига туриб борар эканман қўлимда тест эди
-Хош..нега ё мени соғиндингми? -Ботир иржайиб гапирди
-Сиз..ота бўласиз..!!! -Қўлимдаги тестни Ботирга берар эканман Ботир бир зум шокка тушиб қолди .
-Яхши..Бу яхшии -Ботир пешонамдан енгил ўпиб қўйиб аста қучоқлади...
🍀🍀🍀
Қиш..Атрофни қор қоплаган 4 ойлик ҳомилам билан базўр иш қилардим..Муносабатлар ёмон нарса экан..Бир томон ҳаракати билан ҳеч бўладиган нарса эмас экан..Таксикозим бир ёқда..Бир ёқда қайнонам..Бир ёқда эса эримнинг менга ҳатто қайрилиб қарамаслиги..
Эрим хиёнат қиларди..Буни кўзим билан кўрмасам, қўлим билан ушламасамда хис қилардим..Қандай дейсизми..? Кечалари келмайдиган одат чиқарди..Келганида оқ кўфтасига лаб бўёқларидан тортиб аёлларнинг духиларигача хиди илакишиб қоларди..Бунж сезардим билардим..У ҳам мен билишимни биларди..аммо қўлимдан нима кела оларди..?
4 ой ўзимни ўзим еб битирдим..
Телефонимдан дугонам билан гаплашар эканман эртага бирга докторга боришга таклиф қлди..Мен ҳам рози бўлдим . Қанийди бормасам....
Ҳикоя оз кисмдан қисмда тугайди каментда жонланинг озгинааа нима бу реаксия???
31-кисм -Бу кимники..? -Эримни чўнтагидан чиққан тилла билакузукка қарар эканман бу совға эканлигини чуниш қийин эмасди.. Ботир беписандгина қизга қарар экан қизнинг қўлидаги билакузукни кўриб дарров қўлидан юлқиб олди. -Мени нарсаларимга тегмагин деб сенга неча маротаба айтганман..!!! -Ботир асабий гапирди -Кимники бу..? -Тавхиданинг кўзлари ёшланди.. -..Ботир жим турарди ва дарров -Онамга олдим гапинг борми энди эса хонадан чиқ ухламоқчиман сени кўрсам уйқум қочаяпти..!!! *** -Магистратураниям ўқимиқчиман..-Тавхида дугонасига хавас бн қаради..Ота онасининг 2-қизи бўлишига қарамасдан ҳар доим қизининг айтгани айтган..Тавхидачии..? Уни шу қиздан нима кам жойи бор...? -Узига тушгач сени обедга олиб бораман.. -Кейимгги сафар ~ Бугун ҳеч кимдан овқатланишга деб рухсат сўрамагандим..Хавотир олишади..-Тавхида ийманибгина жавоб берди..Аслида ундан на эри ва на қайнонаси хавотир олади..Шунчаки агар овқатланишга киришса тўлаш учун Тавхидада пул йўқ. -Бунақаси кетмайдиии !!! Ўзим мехмон қиламан 🍀🍀🍀 -Кабобга олиб борайми ё миллий таомларга..-Ботир Машхурага қараб уни гапга тутишга урунар экан Машхура энсасини қотирди.. -Ҳеч қайсингга..!!! -Бошини ташқарига қараб буриб олди Ботир Машхурани ўзига қаратди. -Нима бўлди жоним? -Жоним деманг мени.. -Машхурам.!! Кимдир хафа қилдими сени айт менга..)-Ботир асабий гапирди -Сиз мени хафа қиляпсиз..!!! -Нима..? Менми? -Ботир чунмай қизга қарар экан Машхура нимани назарда тутаётганини тушуниб оғир ютунди.. -Ҳозир ҳомиладор тушунсангчи..? -... -Жоним..жоним мени...-Ботир қизни ўзига қаратди.. -Ажрашсам ҳам ажрашмасам ҳам сен меникисан..Сендан бошқасини ўзимга яқинлаштирмайман ҳам..-Ботир костюми чўнтагидан тилла билакузук чиқарганида Машхурага жон кирди.. -Қўлингни бер..Машхура дарров қўлини узатар экан Ботир охиста тақиб қўйди.. -Ёқдими..? -Ботир оғзи ҳали ҳамон ёпилмаётган қизга қарар экан Машхура тез-тез бош силкирди.. -Кабобга борайлик..!!! Қорним очди.. -Сиз нима десангиз шу..-Ботир машинани ўт олдирди.. 🍀🍀🍀 Дугонам билан кабобга кирар эканмиз кўзим бир жуфтликка тушиб қолди..Бу у эди..Ботир..Мен умримни берган..Мени хароб қилган одам кўз олдимда опам дея атаган инсоним билан бирга эди.. ❤️-Бу давоми тезроқ чиқсин дегани…
Фикр кормасам хикоя кутмела мандан