March 3, 2022

Бугун рукнимиз орқали Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган Болтабоевлар оиласи ҳақида танишинг

Суҳроб Болтабоев 1993 йилда Бухоро вилоятида таваллуд топган.

2009-2013 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университетида таҳсил олган.

Болтабоевлар оиласи архивидан

2013-2017 йиллар давомида Жанубий Кореяликлар билан бир қанча халқаро лойиҳаларда ишлаган Суҳроб Болтабоев 2017-2019 йилларда Сунгшил университетининг бизнес бошқаруви йўналишида магистратура босқичида ўқиган. Ҳозирда у мазкур университетнинг доктарантура босқичида таълимни давом эттирмоқда.

Болтабоевлар оиласи архивидан

Унинг турмуш ўртоғи Адолат Нуруллоева 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган.
У 2009-2013 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида таҳсил олган.

Болтабоевлар оиласи архивидан

2013-2017 йилларда “Соғлом авлод учун” журналида фаолият олиб борган.

2018 йилда Кореядаги энг нуфузли GKS (Global Korea Scholarship) дастури стипендиясини ютиб, “Ewha Womans University”да магистратурада ўқиш имкониятини қўлга киритган. Ҳозирда уй бекаси.

Болтабоевлар оиласи архивидан

- Юртимда бир неча йиллар мобайнида журналист сифатида ишлаганман. Фаолиятим давомида фарзандлар тарбияси ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган турли мақолалар тайёрлаганман. Чунки бугунги кунда ўзбек аёллари дунёнинг кўплаб мамлакатларининг нуфузли идора ва ташкилотларида турли лавозимларда ишламоқда. Ҳозир Кореяда бўлсам ҳам халқаро журналларда ўзбекистонлик аёлларнинг матонати, ҳушфеъллиги ва бошқа жиҳатлари ҳақидаги мақолаларим билан ҳамиша фаолман. Қизим Софияхонни ҳам миллий-қадриятларимизга таянган ҳолда Увайсий, Нодирабегим каби Шарқнинг буюк фозила аёллари сингари тарбиялашга ҳаракат қиляпман – дейди, Адолат Нуруллоева.

Болтабоевлар оиласи архивидан

Болтабоевларнинг София исмли фарзанди бор.