January 11, 2022

“Кун оиласи” (фото)

Рукнимизнинг навбатдаги қаҳрамонлари Финляндияда истиқомат қилаётган Отажоновлар оиласи

Дилмурод Отажонов 1985 йилда Хоразмда таваллуд топган.

У Урганч автомобиль йўллари техникумида таҳсил олган.

2018 йилда оила аъзолари билан Финляндияга кўчиб келган Дилмурод Отажонов ҳозирда мамлакатнинг йирик қурилиш компанияси LTU Oy.fiда фаолият олиб бормоқда.

Отажоновлар оиласи архивидан

-         Шимолий Европага оилавий кўчиб келганимизга кўп бўлмади. Мослашиш ҳам осон бўлмади албатта. Яшаш жойимиз хорижда бўлса ҳам турмуш тарзимизда ўзимизнинг урф-одатларимиздан йироқлашмадик. Турмуш ўртоғим Сабоҳатхон бу ерда ўзбек тилидан сабоқ беради. Фарзандларим билан ҳам мунтазам она тилимизда мулоқот қиламиз. Мен ҳамиша дунёнинг қайси бир манзилида яшасак ҳам ўзбеклигимизни ёдда сақлашимиз кераклигини фарзандларимга қайта-қайта уқтиришдан чарчамайман – дейди, оилабоши Дилмурод Отажонов.

Отажоновлар оиласи архивидан

Унинг турмуш ўртоғи Сабоҳат Машарипова 1990 йилда Хоразмда таваллуд топган.

У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Француз филологияси факультетини тамомлаган.

Отажоновлар оиласи архивидан

2019 йилда Финляндияда олий маълумотлиларни ишга тайёрлаш курсида фин тилини ўрганиб, дастлаб, 2021 йилнинг 11 август санасидан Вантаа шаҳридаги Itä-Hakkila бошланғич синфлар мактабида иш фаолиятини бошлади.

Айни пайтда эса Kytöpuisto ja Lehtikuusi мактабларида ўзбек тили ўқитувчиси сифатида ишлаб келмоқда.

Отажоновларнинг 2 нафар фарзанди бор.

Отажоновлар оиласи архивидан

Отажоновларнинг 2 нафар фарзанди бор.