“Кун оиласи”
Рукнимизнинг навбатдаги сони орқали Хитой Халқ Республикасида истиқомат қилаётган Юсуповлар оиласи билан танишинг
Оила аъзолари билан Хитойнинг Фужиан провинцияси Сяминь (Xiamen) шаҳрида истиқомат қилаётган Эркин Юсупов 1981 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
7 ёшидан Юнон-Рум кураши билан шуғулланиб келган Эркин Юсупов 1999 йилда Юнон-Рум кураши бўйича 18 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.
У 1998-2002 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олган.
2009-2013 йилларда Тошкентдаги “Westminster” университетида ўқиган.
Бир неча йиллар давомида Тошкентдаги TIS (Tashkent International School), Хитойнинг Шанхай шаҳридаги WISS (Western International School) халқаро мактабларида ишлаган Эркин Юсупов ҳозирда Хитойнинг Фужиан провинцияси Сяминь шаҳридаги SUIS халкаро мактабида фаолият олиб бормоқда.
Унинг турмуш ўртоғи Гулмира Юсупова 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
У Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавр, ординатура босқичларини тамомлаган.
2014-2016 йилларда Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида фаолият олиб борган Гулмира Юсупова ҳозирда уй бекаси.