“Кун оиласи” (фото)
Танишинг, рукнимизнинг бугунги қаҳрамонлари Германияда истиқомат қилаётган Эркаевлар оиласи
Собир Эркаев 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
2006 йилда Ўзбекистон Миллий Университети Германистика факультетининг бакалавр, 2008 йилда магистратура йўналишини тамомлаган.
2019 йилда Германиянинг Бохум шаҳридаги Рур Университетида магистратурани тугатган.
- Икки нафар фарзандимиз бор. Улар Германияда туғилишган. Қизларим ҳали жуда ёш. Шундай бўлишига қарамай, улар билан ўзбек тилида мулоқот қиламиз. Турмуш ўртоғим билан фарзандларимни миллий анъаналаримизга мос тарбиялашга ҳаракат қиляпмиз – дейди, Собир Эркаев.
Ҳозирда Собиржон Дюссельдорф шаҳридаги Монтесорри мактабида педагог сифати фаолият олиб бормоқда.
Унинг турмуш ўртоғи Маҳлиё Чориева 1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Миллий Университетининг Германистика факультетида таҳсил олган.
Маҳлиё Чориева ҳам айни пайтда Бохум шаҳридаги Рур Университетида магистратура босқичида ўқимоқда.