Диққат танлов!
“Ватандошлар” жамоат фонди “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Ғурур ва ифтихорим рамзи!” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Танловда 16 ёшдан юқори айни пайтда хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда фуқаролигидан қатъий назар тарихий Ватанини “Ўзбекистон” деб билган ватандошларимиз иштирок этишлари мумкин.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Номинациялар бўйича ижодий ишлар 2021 йилнинг 30 октябрдан 15 ноябрга қадар “Ватандошлар” жамоат фондининг @vatandosh_tanlov_bot Телеграм манзилида қабул қилинади.
Ҳар бир номинация бўйича битта ўрин аниқланиб, (номинациялардан ташқари фаол деб топилган ижодий ишлар инобатга олинади) қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
“Энг яхши мақола” номинацияси:
“Энг яхши фотосурат” номинацияси:
“Энг яхши видеоролик” номинацияси:
Танлов натижалари 2021 йилнинг 17 ноябрь куни “Ватандошлар” жамоат фонди интернет саҳифаларида эълон қилинади.
Танлов ғолибларига мукофотлар жорий йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ва консуллик хизматлари орқали ватандошларга етказиб берилади.
Танлови низоми билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.