February 10, 2022

“Ватандошлар” жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раҳбарияти билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Бизнинг ватандошлар, илм-фан даҳолари, улар турли спорт мусобақаларида энг юқори шоҳсупалар соҳиблари, улар ижодкорлар, улар дунёнинг нуфузли таълим даргоҳларининг муаллимлари...

Бугунги кунда “Ватандошлар” жамоат фонди фаолияти давомида ҳар жабҳада ватандошларга янги лойиҳалар орқали кўмак беришни, қўллаб-қувватлашни, истеъдодларини бутун дунёга намоён этишни мақсад қилган.

Шубҳасиз, лойиҳаларни амалиётда татбиқ этишда ҳамкорлик зарур.
Бугун “Ватандошлар” жамоат фондининг Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раҳбарияти билан навбатдаги ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар, хориждаги ватандошларга адабиётлар етказиб бериш масалалари ҳусусида келишиб олинди.

Ижоднинг шахс камолоти ва жамият равнақида тутган ўрни беқиёсдир. Мулоқот давомида теран фикрлар, мукаммал бадиият мужассам ғоялар устида суҳбат олиб борилди.


Учрашув якунида “Ватандошлар” жамоат фонди раҳбар ва масъул ходимлари Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошида ташкил этилган музейга ташриф буюришиб, бой маданий мерос намуналари билан танишишди.