“Кун оиласи”
Бугун рукнимиз орқали Россия Федерациясининг Кемерово вилоятида истиқомат қилаётган Негматовлар оиласи билан танишинг
Қудратилло Негматов 1984 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган.
2001 йилда Тошлоқ туманидаги 1 мактабни тамомлаган. Ўрта таълимдан сўнг 2003-2005 йилларда Тошлоқ тиббиёт коллежида таҳсил олган.
Бир неча йиллар давомида туман тез тиббий ёрдам муассасасида фаолият олиб борган Қудратилла Негматов 2009 йилда ўз оиласи билан Россия Федерациясининг Кемерова вилоятига кўчиб борган.
Ҳозирда у Кемерова вилоятидаги италиан ресторанида бош ошпаз сифатида ишлаб келмоқда.
- Оилам билан Россияга кўчиб келганимизга ўн йилдан ошди. Турмуш ўртоғим ҳам менинг соҳамга яқин соҳада ишлайди.Рисқимиз хорижий мамлакатдаларда экан. Фарзандларим ҳам шу ерда улғайишмоқда. Бу биз учун кўпроқ масъулиятни оширади.Чунки бизнинг турмуш тарзимиз ҳам, қадриятларимиз ҳам маҳаллий аҳолидан фарқли. Шунинг учун турмуш ўртоғим билан фарзандларимиз тарбиясида буларга алоҳида аҳамият беришга ҳаракат қиламиз. Хонадонимизда ҳамиша миллий таомларимиз тайёрланади, мулоқот ҳам она тилимизда бўлади. Ўзбекистондаги янгиликлар билан ҳамиша қизиқамиз, ютуқларни кўриб қувонамиз – дейди, Қудратилла Негматов.
Унинг турмуш ўртоғи Дилноза Яқубова 1988 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган.
2002-2005 йилларда туман тиббиёт коллежида таҳсил олган.
Дилноза Яқубова Кемерова вилоятидаги италиан ресторанида технолог сифатида ишлайди.