“Кун оиласи” (фото)
Рукнимизнинг бугунги қаҳрамонлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида истиқомат қилаётган Эрназаровлар оиласи
ОилабошиУлуғбек Эрназаров 1978 йил Бухорода таваллуд топган.
У 2013-2018 йиллар Россия Адлия университетининг Хабаровск шаҳридаги филиалида таҳсил олган.
Ҳозир ўт ўчирувчи сифатида ишлаб келмоқда.
- Россияга 2004 йилда кўчиб келганмиз. Қизларим она шаҳримда, ўғлим эса шу ерда туғилган. Хабаровск шаҳрида ўзбеклар жуда кўп. Биз ватандошларимиз билан мунтазам кўришиб, миллий байрамларимизни нишонлаймиз, миллий таомларни биргаликда тайёрлаймиз. Айниқса “Наврўз”,“Мустақиллик” байрами кунлари катта шукуҳда ўтади. Бу байрамларимизни рус миллатига мансуб дўстларимиз ҳам яхши билишади. Фарзандларимиз ҳам мана шундай муҳитда ўсиб, эртага ўзимизнинг урф-одатларимиз, миллий маданиятимизга хос улғайишига ишонаман – дейди, Улуғбек Эрназаров.
Унинг турмуш ўртоғи Ҳалима Сабирова 1980 йил Бухорода туғилган.
1998-2000 йиллар Бухородаги Тижорат ва банк коллежида ўқиган.
Ҳалима Сабирова айни пайтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади.