December 16, 2021

“Кун оиласи” (фото)

Рукнимизнинг бугунги қаҳрамонлари Японияда истиқомат қилаётган Абдуллаевлар оиласи

Соҳибжон Aбдуллаев 1982 йилда Наманган вилоятида таваллуд топган.

Абдуллаевлар оиласи архивидан

2001-2007 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълимнинг бакалавр ва магистратура босқичларида таҳсил олган.

Соҳибжон Aбдуллаев юртимизда кўп йиллар давомида таълим йўналишида фаолият олиб борди. Шундан сўнг у Япония Таълим вазирлиги грантини олишга муваффақ бўлиб, Япониянинг нуфузли таълим муассасалари Кюшу ва Фукуока Педагогика университетларида Япония ва Ўзбекистон таълим тизимларида чет тили ўқитилишини қиёслашувига бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борди.

Абдуллаевлар оиласи архивидан

Айни пайтда Кюшу ва Фукуока педагогика университетларида ёрдамчи ўқитувчи сифатида ишламоқда.

-         Японияда яшайдиган ватандошларимиз бошқа давлатларга нисбатан кўп бўлмаса ҳам улар билан биргаликда кўплаб тадбирлар уюштирамиз. Шу билан бирга ўзаро турли масалаларда ёрдам бериш мақсадида “Япониядаги Ўзбек Жамияти” гуруҳини ташкил этганмиз. Ҳозир жамиятимизда 6 мингдан ортиқ аъзоларимиз бор – дейди, Соҳибжон Aбдуллаев.

Абдуллаевлар оиласи архивидан
Абдуллаевлар оиласи архивидан

Соҳибжон Aбдуллаевнинг турмуш ўртоғи Маҳбуба Камолова 1984 йил Наманган вилоятида туғилган.

Абдуллаевлар оиласи архивидан
Абдуллаевлар оиласи архивидан

У Aндижон давлат университетининг бакалавр ва магистратура босқичларида таҳсил олган.

Маҳбуба Камолова Фукуока Халқаро Маданият марказидаги ўзбекистонлик вакил сифатида Япониянинг маданият марказлари, мактаб ва университетларида Ўзбекистон ҳақидаги турли тақдимотлар ўтказиб келади.

Шунингдек, миллий таомларимиз тайёрланиши борасидаги маҳорат дарслари орқали юртимизни япон халқига яқиндан таништиришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Абдуллаевлар оиласи архивидан

Ҳозирда Aбдуллаевлар оиласи 5 нафар фарзандни тарбияламоқда.

Абдуллаевлар оиласи архивидан