“Ватандошлар” жамоат фондининг янги лойиҳаси - “ВАТАНДОШ ОЛИМЛАР”
Раҳимжон Абдуғофуров Times Higher Education рейтингига кўра, дунёдаги топ-университетлари орасида 82 ўринда турувчи - Эмори университети ҳуқуқшунослик факультети, ҳуқуқ ва динни ўрганиш марказининг катта илмий ходими.
Бундан ташқари у Буюк Британиянинг Сассекс университети Халқаро таълим маркази илмий ходими ҳамдир.
Ватандош олимимиз ўз илмий изланишлари негизида юртимизда яшаб ижод қилган буюк аллома ва мутафаккирлар Алишер Навоий, Абу Мансур ал- Мотуридий, Абу ал-Муъийн ан-Насафийларнинг илмий ва ибратли фаолиятини бошқа халқлар тилларида кенг тарғиб қилишни мақсад қилган.
Шунингдек, у 10 га яқин динлараро тадқиқотлар ҳамда назария ва амалиётни уйғунлаштиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда 20 дан ортиқ халқаро илмий мақолалар муаллифи.
Ҳозирда Раҳимжон Абдуғофуров Мансур ал-Мотуридий теологияси ва гносеологик қарашларига бағишланган 2 та илмий асар устида иш олиб бормоқда.