Жорий йилнинг 7 декабрь санасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди.
Делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.А.Хайриддинов билан бирга “Ватандошлар” жамоат фонди Бошқарув раиси О.Саттаров ҳам иштирок этди.
Байрам тадбири Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.З.Асадов, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Бош консуллари, 50 дан ортиқ ватандошлар жамоат бирлашмаларининг раҳбар ва вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати номидан бир гуруҳ фаол хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбир доирасида 8 декабрь куни “Ватандошлар” жамоат фонди ва “Россотрудничество” агентлиги ўртасида алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Ҳамкорлик учрашувлари мобайнида ватандошларнинг жамоат бирлашмалари фаолияти билан яқиндан танишиш ва 2022 йилда биргаликда ишлаш режалари устида келишиб олинди.