"Кун оиласи"
Рукнимизнинг бугунги қаҳрамонлари Канадада истиқомат қилаётган Исраиловлар оиласи
Раҳматилла Исраилов 1994 йилда Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида таваллуд топган.
У 2013-2018 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган.
2018-2021 йиллар давомида Ўзбекистонда журналист сифатида фаолият олиб борган.
2021 йилнинг сўнги ойларида ўз оиласи билан Канадага кўчиб келган Раҳматилла Исраилов ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.
Унинг турмуш ўртоғи Севара Исраилова 1994 йилда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида туғилган.
У 2015 йилда IELTS 8.5 балл билан Буюк Британиядаги Southampton Solent университетининг Business Foundations курсига ўқишга киради.
2016-2019 йилларда университетнинг Халқаро бизнес бошқаруви йўналишининг бакалаврида таҳсил олган.
Шунингдек Севара Исраилова 2019-2021 йилларда Change the World Model United Nations нинг Буюк Британиядаги вакили сифатида иштирок этган.
2021 йилдан Канаданинг British Columbia провинcиясидаги Canada West университетида магистратура босқичида таҳсил олмоқда.
- Ҳар доим хотин-қизларни илм олишларини қўллаб-қувватлаб келаман. Сабаби, келажак эгаларини, жамият аъзоларини биз тарбиялаймиз. Бунинг учун олдин тарбияни ўзимиздан бошлашимиз керак. Шу сабабли халқаро билимларни пухта эгаллаш учун хорижда ўқишни бошладим. Хорижда туриб ҳам қадриятларим, ўзбек миллий урф-одатларига бўлган хурматим чексиз. Кичик оиламизда ўзимизнинг қадриятларга асосланган ҳолда турмуш кечирмоқдамиз. Албатта келажакда билимларимизни жамлаб ватанимиз равнақи учун сафарбар қилишни мақсад қилганмиз – дейди, Севара Исраилова.