“Кун оиласи” (фото)
Танишинг, бугунги қаҳрамонларимиз Швециянинг Лунд шаҳрида истиқомат қилаётган Алимовлар оиласи
Акмалидин Алимов 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган.
Фарғонада ўрта мактаб ва академик лицейини тамомлаган Акмалидин 2013 йил Латвиянинг Рига шаҳридаги Рига техника университетининг Телекоммуникациялар факультетига ўқишга киради.
Ўқиш давомида ватандошимиз “BEST” таълим гранти орқали Чехия ва Австрия давлатларида ўқишини давом эттирган.
Бундан ташқари, у 3- босқичда таҳсил олаётган пайтларида Латвия давлат гранти билан ушбу босқичда бепул таълим олиш ва стипендия билан моддий рағбатлантирилишга муваффақ бўлган.
2017-2018 йиллар қаҳрамонимиз таълимнинг навбатдаги босқичи магистратурани Эстониянинг Таллин техника университетида тўлиқ таълим гранти асосида ўқиди.
Магистратурадаги ўқиши давомида Акмалидин “Ericsson” компаниясининг Таллин филиалида Телеком-Инженер сифатида ҳам ишлади.
Ҳозир Акмалидин Алимов 5G авлод технологияларини ривожлантирувчи инженер сифатида фаолият олиб бормоқда.
Унинг турмуш ўртоғи Шаҳло Алиханова 1995 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
2014-2018 йиллар Чехиянинг Прага шаҳридаги Метрополитен университетининг Халқаро муносабатлар йўналишида таҳсил олган.