"Кун оиласи"
Рукнимизнинг бугунги қаҳрамонлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай Амирлигида истиқомат қилаётган Бабаевлар оиласи
Жўрабек Бабаев 1988 йилда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида таваллуд топган.
2007-2010 йилларда Чехиянинг Прага шаҳридаги Карлов, 2011-2015 йиллар давомида Бухоро давлат университетларида тахсил олган.
2015-2017 йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Халқаро туризм факультети, Туроператорлик йўналишида магистратура босқичида ўқиган.
Жўрабек Бабаев иқтидорли талабалар учун таъсис этилган Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибидир.
Талабалик даврлариданоқ юртимиз ва хориждаги нуфузли ташкилотларда фаолият олиб борган Жўрабек 2010 йилда Чехияда 500 нафар ватандошларимиз учун Наврўз умумхалқ байрамини ташкил этган.
Ҳозирда у БAAнинг Дубай Aмирлигида "JUBA STARS" корхонаси етакчиси сифатида фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, Жўрабек Бабаев БAA ҳамда Ўзбекистон ўртасида инвестицион турларни ташкил этиш борасидаги лойиҳаларни бошлаган.
Унинг турмуш ўртоғи Холиқова Зарнигор 1994 йилда Навоий вилояти Навоий шаҳрида таваллуд топган.
У 2017-йилда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган.
2018 йилда AҚШнинг Чикаго шаҳрида таълим олиб, иш фаолиятини олиб борган.
Бугунги кунда Холиқова Зарнигор Дубай шаҳридаги “Astrolabs” таълим муассасасида тахсил олмоқда.