November 22, 2021

Янги рукн - “Ватандош олимлар”

“Ватандошлар” жамоат фонди хорижий давлатларда истиқомат қилаётган, катта илмий-амалий ва профессионал тажрибага эга бўлган ватандошларимизни, уларнинг илмий ютуқлари, қўлга киритган амалий натижалари, олиб бораётган тадқиқотлари юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида “Ватандош олимлар” рукнида маълумотлар бериб боришни йўлга қўймоқда.

Рукнда ватандошларимизнинг хорижий давлатларнинг таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги фаолияти, илмий тадқиқотлари тўғрисида қисқа маълумот, тадқиқотлар амалий натижаси, фанга қўшган ҳиссаси ва уни янада ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлари ёритиб борилади.

Бунинг учун ватандош олимлар ва илмий-тадқиқотчилар ўзлари тўғрисида қисқа автобиографик маълумотлар, олий маълумоти ва соҳаси тўғрисида, тадқиқотларининг илмий ва амалий натижалари, соҳаси бўйича асосий таклифлари, шунингдек, фаолиятига оид фотосуратлари ва қўшимча маълумотлар сифатида оиласи тўғрисида расмлар ва маълумотларни @vatandosh_olimlar_bot Телеграм манзилига юборишлари керак.

Ҳурматли хорижий давлатлардаги ватандош олимлар ва илмий-тадқиқотчилар!

Ўзингиз ва илмий тадқиқотларингиз тўғрисида маълумотлар юборинг ва Сизнинг фаолиятингизни бутун дунё билишига имкон беринг.