Имом ал Бухорий ва Сукарно
Ўтган ой дўстимиз ва ҳамкасбим инвестор Девид, Creative Economic форумга бориб, Индонезия делегацияси ичида хотиним билан кўришгин деганди, борсам янгамиз - эрим Даврон билан кўриш деганди ўзи деб қолди, хуллас, гаплашдик, Индонезиядан келган меҳмонимизнинг яқинда операси режалаштирилган, Restu Kusumaningrum хоним Bumi Purnati Indonesia операси асосчиси, унга турмуш ўртоғи ҳамкасбим инвестор унинг ижодларига - филантроп. Янгамиз, Индонезия ва ўзбек алоқаларини маданий кўриниши бўйича ижод қилмоқдалар. Уларнинг Ўзбекистонга аввал ҳам ташрифлари бўлган, фарзанд кўрмаган пайтлари Имом Ал Бухорий ва 7 пирга зиёрат қилган. Сўнг фарзанд кўришгач, исмини Рустам қўйишган.
Айни ҳозир Ресту хоним Самарқанда Каттақўрғонда, Ботир Тугалов билан театр саҳналаштириш бўйича ишламоқдалар
Ноябрь 16 да Каттақўрғонда соат 18:00 да ҳамда 20 ноябрда Тошкентда 16:00 ва Тошкентда ўзбек миллий академик театрида соат 14:00 да 1956 йилдаги Цукарнони ташрифи ҳақидаги театр саҳнаси режалаштирилган.
Театрнинг номи - Сукарно ва Имом, 1956 йилда Индонезиянинг илк президенти Сукарнонинг СССРга визити ҳақида.
Хуллас, тарихий ҳикоя қуйидагича...
Сукарно Жакартадан Москвага қўнади, Уни Никита Хрушев кутиб олади, сўнг Ленинградга боришади, сўнг Свердлов, кейин Тошкентдан Самарқандга. Сукарно мусулмон, зиёрат қиламан деб қўймайди ва Имом Ал Бухорийни зиёрат қилишини истаганини қайта-қайта айтаверади, раҳбарлар ким экан у деб тушунмай топинглар дейди, КГБ қидиради, топишади, Самарқанд шаҳар четидаги Имом Ал Бухорий қабри ташрифга кўрсатадиган даражада бўлмайди, қишлоқда ташландиқ, ёни молхона, визитгача 3 суткада эртаю кеч Имом Ал Бухорийнинг қабри ва атрофини ташрифга тайёрлашади.
Тошкентга учиб келиб, Самарқандга боришади, Сукарно Имом Ал Бухорий қабрни кўрганда эмаклаб боради. Зиёрат унинг учун қанчалик аҳамиятли эканини коммунистлар кўриб ҳайратга тушишган.
Маршрут қуйидагича бўлган: Жакарта-Москва-Ленинград-Свердлов-Тошкент Самарқанд.
Сукарно ўзбек халқига қуйидагича хат ёзади:
Индонезиянинг Баҳаса тилида қуйидагича гапи бор:
"Jauh di mata, dekat di hati" -
кўздан йироқда, аммо юракка яқин - дегани.
Мен бугун Тошкентни тарк этаябман.
Лекин юрагимда ўчмас из қолди, сизларни, меҳрибонлигингиз ва меҳмондўстлигингизни унутмайман дўстларим,
Ишонаманки, давлат ва жамиятимиздаги барча саъй-ҳаракатларимиз ўчмай қолади.