May 1, 2025

Кўзлардаги севги

1 қисм - муалиф Асена

Салқин ёз шабодаси эсиб турган уй боғида турган эркак қўлидаги сигаретни чуқур тортиб, салқин ҳавога пуфлади. Ёнидаги тўрт қаватли уйдан чиққан ёши катта аёл эркак томон асабий юрди.
— Ҳой, ахмоқ бола! Нега хотининг ёнига кирмаяпсан? Ахир бугун у билан биринчи кечанг. Одамлар нима дейди? Отанг ҳозир бу қилганингни билса, терингга сомон тиқади!
Эркакнинг кулди. Онасига парво қилмай, яна бир бор сигаретини тортиб, ерга ташлади.
— Отам топган қизнинг ёнига кирайми? Нега? Хммм.Менда ҳеч қандай хоҳиш йўқ.
Онасининг асаблари янада бузила бошлади.
— Ҳой, ахмоқ бола! Ўзингга кел! Хонзода яхши қиз! Уни кўрмайман деб ўзинг оёқ тираб олган эдинг. Энди биз айбдормизми? Ўзинг истамадинг ахир!
— Кўрганим билан нима ўзгарарди? Қўйсангиз-чи, ойи.
— Диёр, ҳадингдан ошма! Ичкарига кир!
Диёр энди онасига юзланиб тикилди. Кўзида ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ эди.
— Бир хато бир умр бадал тўлашгача олиб боради. Бегона қизни мендек касалга олиб берган сизлар яхши одаммисиз?
Диёр яна бир сигаретни олиб чекмоқчи бўлганида, онаси томонидан тарсаки тушди. Асал хола ўғлининг сўзлари сабабли кўзлари ёшга тўлган эди. Диёр онасига қарашни истамай, осмонга қаради.
— Ойи, биламан мени ўйлагансиз. Аммо мен "Спид" касаллигига чалинганимни биласиз. Бу тузалмас касаллик… бу Худо берган илат… Менга қондан кирганини, мен касаллик ташувчиси эканимни биласиз. Шунда ҳам мени ўша қизга раво кўрасизми?
— Ўчир, кимдир эшитади, — Асал хола йиғлаб, ўғлини қучди. — Болам...жоним болам, илтимос, ундай демагин. Сен ёмон инсон эмассан. Сен ҳам яшашинг керак-ку! Болалигингдан ҳаромдан йироқ юрдинг, одамларга яхши гапирдинг, яхши инсон бўлдинг. Бу эса сенга синов бўлиб келди. Менга ишон, Диёр. Хонзода билан иккингиз яхши ҳаёт кечирасиз.
— Агар қизингизга мендек куёв учраса, нима дер эдингиз? Мени виждоним қийналади ўша қизга яқинлашгани. Ҳатто уни кўрганим ҳам йўқ.
Диёр кўзларини ерга қадади.
Хонзода ва ўзи ҳақидаги ўйлар уни чулғаб олганди. Яқинда ўзларининг хусусий касалхонасида касал эканини билиб олганди. Диёр учун бу оғир танлов эди бир қизнинг ҳаётини барбод қилиш ёки ёлғизликда яшаш.
— Диёр, нима қилиб турибсан ҳовлида?! — Уй томондан келган овозни эшитган Диёр ўша томонга қаради. Отаси Диёрга қараб турарди. Диёр ҳеч нарса демай, катта уй ичига кириб кетди. Аслида жавоб ололмаслигини билган Рустам тоға аёли ёнига борди.
— Тинчликми? Ўғлинг шунча йилдан кейин эркакликни ёқтирмай қолдими?
— Сабабини биласиз-ку!
— Ҳм… Шундай дегин.
Рустам тоғанинг икки қоши уюлди. Ягона ўғли касал эканини билганида, бутун дунёси қулаб тушганди. Диёр энди ўзини ҳеч кимга керакмас одамдек ҳис қиларди. Рустам тоға хотинига, ёнларида турган сўрини кўзи билан кўрсатди. Асал хола тушуниб, сўрининг ёнига борди. Иккиси ўтириб, гапни нимадан бошлашни билмай турарди.

Мен ҳозир нимани ҳис қилаётганимни тушунмасдим. Ичимда ажойиб ҳаяжон бор турмушга чиқдим, энди эрим бор, мени янги оилам бор. Энди мен ота-онам уйида эмас, турмуш ўртоғим уйида яшайман. Диёр акани расмини кўрган эдим, тўйхонада фата ичидан ҳам чеҳрасини кўрдим. Жуда келишган эркак эканини тан оламан. Бу борада Худонинг ўзи менга ажойиб туҳфа берди. Ҳаяжонларимни босиб, қалтираб турган оёқларим билан тўшакдан тушиб ойнанинг ёнига бордим. Менга дўппи кийдириб, юзимни тўсиб қўйишган эди. Юзимни тўсиб турган турли хил рўмолни олиб қўйдим. Юзимдаги пардозни кўздан кечирарканман, мени четда кимдир кузатиб турганини сездим. Юрак ютиб, ён тарафга қараганимда, новчадан келган, қош-кўзи қора, танаси оқ шаҳзодам турарди. Ростан, эрим Дисней шаҳзодаси эди. Турган жойимда қотиб турганимни кўриб, ёнимга секин кела бошлади. Айни шу вақтда юрагим уришни тўхтатди. Ростан ҳам энди нафас ололмай қолдим, нафасим ичимга тушиб кетди. "У" менга янада яқин келиб, лаблари бўйнимга яқин келди.
— Кечир, — деди менга кўзларини тикиб.
— Нега?.....
Гапларига умуман тушунмаган эдим. У менга жавоб бермади. Кийимларини бирин-кетин ечди, сўнг менга нигоҳини ташлади. Ажойиб ҳислар мени ўраб олди. Ҳозир унинг кўзларидаги хоҳиш бошқача эканини кўрдим. Унинг нигоҳида бошқа нарса бор эди.
*
Орадан қанчадир вақт ўтди, мендаги ғалати оғриқлар бироз босилганди.
— Бу дорини ич, ўтиб кетади оғриқлар, — ёнимдаги эрим менга дори берди.
Дорини олиб ичганимни биламан, кўзларим илашиб, уйқум кела бошлади. Ёнимдаги эрим тескари ўгирилиб ётиб олди, мен эса шифтга қараб ётдим. Сўнгги лаҳзада кўзларим ҳам юмилди. Лекин... онгим ишларди.

Кенг бир далада пайдо бўлиб қолгандек эдим. Ёнимда Диёр акам борди. Уларнинг юзи маюс эди. Узоқда эса қайнонамнинг икки қўли кишанда, ёнида икки шохли эркак саваларди. Кўриб қўрқиб кетдим.
— Диёр ака, улар ойижонимни уришяпти! Ёрдам бермайсизми?
Эрим ёнимда ҳеч нарса қилмасдан, шунчаки кузатиб турибди. Юзларида ғам бор. Улар менга қаради.
— Кечир, — деди яна менга.
Қайнонам йиғламасди, бақирмасди. Унинг нигоҳи менга қадалди. Ёнидаги эркаклар янада кучлироқ саваларди.
— Кечир, Хонзода, — деди қайнонам ҳам менга қараб.
Ҳеч нарсага тушунмай қолдим, танам музлаб кетди, бирдан нафас ололмай, танам қалтираб, кўзимни очдим. Хонада соатнинг чиқиллаши эшитиларди. Ножоя турганим учунми, Диёр ака ҳам уйғониб кетди.
— Тинчликми? — сўради мендан ҳавотирли нигоҳда.
— Ёмон туш кўрдим, Диёр ака.
— Диёр ака демагин. Шунчаки Диёр дегин, мен сени аканг эмасман.
— Ҳмм, ҳўп.
— Соат энди 2 бўлган, ухлаш керак! Эртага ўзи уйимизга кетамиз.
— Ойижон ва дадажон бизни алоҳида яшашимиз учун уй олишганини тўйдан аввал айтишганди, лекин тўйнинг эртаси куниёқ эканини хато янгаларим айтмаганди.
— Буни уйдагилар эмас, мен ҳал қиламан. Энди эса жим! Ухлашинг керак, шаҳардан узоқда бизнинг уйимиз.
— Ҳўп, тушундим.
Тўшакка яна қайта ётдим, фикрларим чалкаш эди. Охири ётолмай, Диёр тарафга қараб олдим, лекин сўнгги сонияларда афсусландим. У ҳам менга қараб ётган экан, энг уятлиси кўзлари очиқ эди. Ноқулай бўлиб кетдим, лабларида ажойиб табассум кўринди.
Бояги ишлардан сўнг улар ёнида ҳижолат бўлишимни билгандим, аммо бунчалик бўлади деб ўйлаб кўрмаган эканман. Диёр ўрнидан туриб, бироз мен тарафга сурилди.
— Сен ҳеч ўйлаб кўрдингми, иссиқ ёзда муздек эркин ётишни?
— Ўйлагандим...
— Бекор ўйлабсан! — Нима деганини тушунмасимдан, мени қучиб олди.
— Ёпишманг!
— Нима қилибди? Тўлиқ меникисан-ку?
Эримнинг иссиқ нафаси мени ақлдан оздирди. Ўзимни англай олмасдим. Танам титраб кетгандек сесканардим. Қочаман деб бир-икки силжиб кўрдим, лекин ўхшамади. Менинг "качок" эрим мени қўйиб юбормай, маҳкам қучиб олганди. Энг мени қизитгани оёқлари билан ўраб олган. Нима, мен уларга ёстиқманми?

Хонага ёзнинг илиқ ҳавоси деразадан кириб кирди. Кечки салқинлик кетиб, ёзнинг илиқ ҳавоси атрофга ёйилди. Саҳар салқин бўлади, лекин ҳозир 9 дан ўтгани сабабли кўча жазирама бўлиб қолганди.

Иссиқдан ғиншиган қиз нафас олиши оғирлашиб кўзини очди, ёнида хотиржам ухлаб ётган эрини кўриб, "Тураман," деди, лекин туролмади. Диёр Хонзодани қўйиб юбормай, маҳкам қучоқлаб олган эди.
— Качок бўлсангиз ўзингизга! Ахмоқ, нега бунчалар кучли бўлади эркаклар?
Хонзода паст овозда ғиншиб гапирди. Ота-онаси ёшлигида айтган гаплар ҳали ҳам ёдида экан, айни шу вақтда эслади "Қизим, сени ўртоғим ўғлига турмушга бераман. У бола яхши йигит ҳам ўқийди, ҳам спорт билан шуғулланади. Эркак бўлса шундай бўлсин, дегандай паҳлавон бола. Ҳали катта йигит бўлса, ажойиб эр бўладиган эркак бўлади." Отаси қизга Диёрнинг чемпион бўлганини ҳам бот-бот такрорлаган, Хонзодага ёқсин деб ҳаракат қилишган, расмларини кўрсатишганди. Хонзода ухлаб ётган эрининг юзига яқиндан тикилиб, юзини ўрганди ростан ҳам келишган эри борди.
— Биламан, кўркам йигитман, лекин бундай қараш шарт эмас — еб қўясан шу кетишинг бўлса!
Бирдан ғиншиб гапирган эркак хотинини чўчитиб юборди. Хонзода уялиб 160° ортга бурилиб, юзини ёстиққа яширди. Лекин бу билан эридан қочолмасди. Диёр қизни ортидан қаттиқ қучиб, қулоғига яқинлашди.
— Ку-ку, —
Диёр масхаралаб кулди. Хонзода энди қоринмача ётиб, юзини яширди. Диёр уялиб кетган хотинини ортиқ қийнашни хоҳламай, ўрнидан турди.
— Аввал ювиниб, кейин кийин. Ота-онам билан чой ичиб кетамиз уйимизга.
Диёр юзи кескин ўзгариб, хонадан чиқиб кетди.
Хонзода эса ҳурсанд ўрнидан туриб, оёғини босган эдики, кўз олди қоронғу тортиб, тўшакка қайта йиқилди.
— Менга нима бўлди?
Қиз оёқлари муздек эканини кўриб, уюшиб қолгандан юролмаслигини билиб, пайпоқ кийди. Қон яхши айланмаганидан бўладиган ҳолат аввал қизда бўлмаганди.
— Тавба қилдим. Аёллик шундай бўладими? — деди Хонзода ўзига-ўзи.

Давоми бор......